Ҳодисалар

Бўкалик 67 ёшли онахон оиладаги келишмовчилик туфайли ўз жонига қасд қилди

© Sputnik / Алексей Майшев / Фотобанкка ўтишМедик скорой помощи помогает госпитализированной пациентке выйти из машины
Медик скорой помощи помогает госпитализированной пациентке выйти из машины - Sputnik Ўзбекистон
Бўкалик профилактика инспектори катта лейтенант Фарҳод Қулматов белгиланган ҳудудни айланиб юрганида, аёл ўзига ўт қўйиб юборганини кўриб қолган

ТОШКЕНТ, 16 июл - Sputnik. Бўкада профилактика инспектори ўзини ёқиб юборган 67 ёшли аёл ҳаётини сақлаб қолди. Бу ҳақда ИИВ матбуот-хизмати хабар бермоқда.

Милиция - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ИИВ тизими вакиллари COVID-19 қурбони бўлгани тахмин қилинмоқда

Хабарда айтилишича, Бўка тумани "Қорақудуқ" маҳалла фуқаролари йиғини профилактика инспектори катта лейтенант Фарҳод Қулматов ўз ҳудудида хизмат олиб бораётган вақтида, шу маҳаллада яшовчи 67 ёшли аёл ўзига ўт қўяётганини кўриб, дарҳол оловни ўчириш чораларини кўрган. Фуқарога биринчи ёрдам кўрсатиб, унинг ҳаётини сақлаб қолган.

Туман марказий шифохонаси томонидан аёлга I-II даражали куйиш ташхиси қўйилган.

Шунингдек, катта лейтенант Фарход Кулматовнинг ўзида (ўнг кўл соҳаси) ҳам II-III даражали куйиш жароҳати борлиги шифохона маълумотномасида кўрсатилган.

Аёл суҳбат давомида, оиласида ўзаро келишмовчилик келиб чиққани ва бундан қаттиқ ранжиганини айтиб, ўз жонига қасд қилиш мақсадида ўзини ёқиб юборганини баён қилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Бўка тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала