Жамият

Бош прокурор тез ёрдам ва аптекалар фаолиятини назорат остига олади

Президентнинг 15 июлдаги топшириқларини бажариш мақсадида бош прокурор “Тез ёрдам” хизмати ва аптекалар фаолиятини жиддий назорат остига олди.

ТОШКЕНТ, 16 июл – Sputnik. Ўзбекистон бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев Шавкат Мирзиёев 15 июл куни видеоселекторда берган топшириқларни санаб ўтди.

Бош прокурор  айтишига қараганда, бундан буён фуқароларнинг тез ёрдам хизматига қўнғироқларини тезкорлиқ билан қабул қилиш ва уларнинг мурожаатларни қабул қилиш, ўрганиш ва бирламчи тиббий ёрдамни кўрсатиш йўлга қўйилади.

“Бундан буён ҳар бир фуқаромиз «103»га мурожаат қилганда, бандлик ҳолатлари, айниқса узоқ вақт банд бўлиш ҳолатларига мутлақо чек қўйилади”, - деди Ниғматилла Йўлдошев.

Иккинчидан, тез ёрдам хизмати 15 дақиқада етиб келиши ва тегишли малакали тиббиёт ходимлари, тиббий техника воситалари ва транспорт воситаларини янада кўпайтирилади.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев ССВ раҳбари ва Тошкент шаҳар ҳокимига ҳайфсан эълон қилди

“Бундан буён 15 дақиқадан кўп бўлмаган вақтда зудлик билан тез тиббий ёрдам автомашиналари тегишли ходимлар билан етиб бориши тўлиқ таъминланади”, - деди бош прокурор.

Учинчидан, олинган тест намуналари жавобларини имкон қадар тезроқ чиқариш, тест таҳлиллари узоғи билан эртаси куни чиқариб бериш чоралари кўрилади.

Ва энг асосийси, аҳолининг дори-дармонлар ва тиббиёт воситаларига бўлган эҳтиёжи тўлиқ қондиришга алоҳида эътибор қаратилади. Бу борада бош прокурор Тошкент шаҳридаги 1700дан ортиқ аптека раҳбарларини расман огоҳлантирган.

“Коронавирусдан профилактика қилиш учун 5 турдаги ва касалликни даволашга мўлжалланган 9 турдаги мажбурий тартибдаги дори воситаларини камида 1 ой, ёки 2-3 ойлик захирасини тўлиқ таъминлаш ва уларни арзон нархларда аҳолига сотиш тартиби ҳам жорий қилинди», – деди Ниғматилла Йўлдошев.

Эслатиб ўтамиз, кеча 15 июл куни Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғилиши ўтказиб, унда коронавирус билан боғлиқ вазиятни муҳокама қилган эди. Айниқса Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида касаллар кўплиги қайд этилиб, соғлиқни сақлаш вазири ва шаҳар ҳокимига ҳайфсан эълон қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала