Дунё аҳолиси 9,7 миллиард кишига етади. Қачон?

© REUTERS / Toby MelvilleЛюди наслаждаются жаркой погодой на пляже в Борнмуте, Великобритания
Люди наслаждаются жаркой погодой на пляже в Борнмуте, Великобритания - Sputnik Ўзбекистон
Кейинги асрнинг бошига келиб, 195 мамлакатдан 183 тасида туғилиш пастлиги сабабли аҳоли сони камаяди. Фақатгина иммиграция вазиятни яхшилашга ёрдам бера олади.

ТОШКЕНТ, 16 июл - Sputnik. Ерда одамлар сони ўсишининг чўққиси 2064 йилда рўй беради, деб ёзади "Известия".

В Ташкенте проходит фестиваль мороженого - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Ўзбекистон аҳолиси йил бошидан буён неча минг кишига кўпайгани маълум қилинди

Олимлар ҳалқаро жамоаси 2064 йилга келиб, сайёрада 9,7 миллиард одам яшайди деган прогнозни туздилар.

XXII аср бошига келиб бизнинг сонимиз 9 миллиардгача камаяди, деб ҳисоблайди мутахассислар. 2100 йилга келиб аҳолиси энг кўп бўлган беш мамлакат - Ҳиндистон, Нигерия, Хитой, АҚШ ва Покистон бўлади. Вашингтон университети Тиббиёт мактабининг Соғлиқ кўрсаткичлари ва баҳолаш институти тадқиқотчилари, агар иммиграция паст даражадаги туғилишни қопламаса, 195 мамлакатнинг 183тасининг аҳолиси камайишини тахмин қилишмоқда.

Кейинги асрнинг бошига келиб, қаторида Япония, Таиланд, Италия ва Испания бўлган 20 дан ортиқ давлатлар аҳолиси икки баравар камаяди. Хитой аҳолиси сони 48 фоизга қисқаради.

Олимлар ҳисоб-китобларига кўра, 2100 йилда дунёда 65 ёшдан ошган 2,37 миллиард одам ва 20 ёшгача 1,7 миллиард одам яшайди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала