Жамият

Европа давлатларидан чартер рейс билан 220 нафар киши олиб келинди

Варшава – Тошкент – Рига чартер рейси орқали 220 нафар фуқаро, улар орасида 17 нафар талаба Ўзбекистонга олиб келинди.

ТОШКЕНТ, 16 июл — Sputnik. Варшава – Тошкент – Рига чартер рейси орқали 220 нафар фуқаро Ўзбекистонга олиб келинди.

Хориждаги Ўзбекистон фуқароларини Ватанга олиб келиш учун Республика махсус комиссияси томонидан тасдиқланган парвозлар жадвалига мувофиқ Латвиянинг “SmartLynx Airlines” компанияси томонидан амалга оширилган Варшава – Тошкент – Рига рейси орқали 220 нафар фуқаро Ўзбекистонга олиб келинди.

Тестирование на COVID-19 в лаборатории НИИ Склифосовского - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Ўзбекистонда аниқланган коронавирус ҳолати 14,7 мингдан ошди

Самолёт бортида Польшада коронавирус сабабли белгиланган қатор тартиблар туфайли қолиб кетган Ўзбекистон фуқаролари, талабалар, тадбиркорлар ва мигрантлар бор эди.

Шунингдек, мазкур  рейс билан Германия, Франция, Испания, Буюк Британия ва Австрияда таҳсил олаётган 17 нафар ўзбекистонлик талаба ҳам ватанга қайтарилди.

Ушбу чартер рейс Ўзбекистоннинг Польшадаги элчихонаси томонидан Ташқи ишлар ва Транспорт вазирликлари билан биргаликда, пандемия пайтида ватанга қайтиш истагидаги Ўзбекистон фуқароларига ёрдам бериш мақсадида амалга оширилди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала