Аналитика

Махсус хизматлар тарихчиси: дунёдаги биринчи шпион Момо Ҳавони пойлаган Одам Ато эди

© Flickr / DRs KulturarvsprojektЗвукозаписывающая аппаратура
Звукозаписывающая аппаратура - Sputnik Ўзбекистон
Орамизда ҳеч қурса бир соатга агент 007 бўлиб қолишни истагувчилар кўп. 18 ёшга тўлган инсон борки бундай имкониятга эга бўлади. 2002 йил 16 июлда Вашингтонда халқаро шпионаж музейи очилган эди. Узоқ ўтмишдаги ва бугунги шпионлар ўртасида қандай фарқ бор?

Сергей Ильин, Sputnik радиоси

Вашингтон шаҳридаги Халқаро шпионаж музейи ўз фаолияти давомида ноёб шпионлар артефактлари ва инструментлари коллекциясини тўплашга муваффақ бўлган. Бу ерда 1960 йилларда КГБ арсеналида бўлган узук-тўппонча, пошнали туфли кўринишидаги узатгич, заҳарли зонтик, лаб бўёғи кўринишидаги "ажал бўсаси", деб аталмиш бир марталик тўппонча ва ҳатто Жеймс Бонднинг Aston Martin DB5 машинасини кўриш мумкин.

WikiLeaks сайти - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Wikileaks: АҚШ разведкаси айфон, айпед ва смарт-твдан жосусликда фойдаланмоқда

Экспозициядаги реал қурилмалар кинематография реквизитлари билан аралашиб кетган.

Музейдаги қаватларнинг бирида совуқ уруш давридаги Берлин муҳити қайта тикланган. Совет секторига олиб борадиган ер ости кўринишидаги йўлакда ғарблик ковловчилар фойдаланган кир ювиш машинаси ва қуриткич тасвирланган. Улар ер остидан шубҳа уйғотмайдиган тарзда озода чиқишлари лозим эди.

Бу каби музейлар дунёнинг турли бурчакларида мавжуд, деб ҳикоя қилади Sputnik радиосига берган интервьюсида махсус хизматлар тарихчиси, разведкачилар ҳақида китоблар муаллифи Николай Долгополов.

"Вашингтондан ташқари бундай музейлар хусусан, Россияда ҳам очилган. У ерда профессионал экскурсоводлар, собиқ разведкачилар ишлашади. ФСБнинг ажойиб музейи ишлаб турибди. У ерда эҳтиётлик билан кўплаб қизиқарли артефактлар сақланиб келинади. Санкт-Петербургда сиёсий тарих музейи мавжуд. Умуман олганда бу ҳам ноёб экспонатларга эга разведка музейидир", - дейди Николай Долгополов.

Жангариларни йўқ қилиш бўйича махсус операция - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Бен Ладен ўз рафиқаси тишига жосуслик чипини ўрнатишларидан хавфсираган

Умуман олганда, шпионаж тарихини ўрганиш - қизиқарли машғулот саналади. Мисол учун, қадимги Ҳиндистонда сири фош бўлган шпионлар озодликка чиқишга эришиш учун ўзларини дев ёки маъбуд қилиб кўрсатишга уринганлар. Хитойлик стратег Сун-цзи эса душманни дезинформация қилиш учун ўз разведкачиларини алдаган. Бу тактика бугунги кунда ҳам қўлланилади. Америкалик ёзувчи Эрнест Хемингуэй 1941 йилда Хитойга сафари олдидан совет махсус хизматлари томонидан вербовка қилинган. Аммо, у қимматли маълумотларни бермаган. Афсонавий совет жосуси Геворк Вартанянни эса 19 ёшида, зиммасига улкан масъулиятни юклашдан қўрқмай, Эронга юборишган.

П/к председателя Российского исторического общества С. Нарышкина - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Ташқи разведка раҳбари афсонавий разведкачилар исмини ошкор қилди

Разведка ҳамиша ва ҳар қачон, давр ва давлатчилик мавжудлигидан қатъий назар мавжуд бўлган, деб ҳисоблайди Николай Долгополов:

"Биринчи разведкачи - Момо Ҳаво ортидан пойлоқчилик қилган Одам Ато бўлган. Қадимги Мисрда яхши йўлга қўйилган разведка тизими мавжуд бўлган. Қадимги римликлар ҳам бу билан шуҳрат қозонган. Бизда Иван Грозний даврида яримрасмий разведка мавжуд бўлган, у бошқа давлатларда шоҳ томонидан берилган жиддий вазифаларни бажарган, чет эл кучлари ва режаларини аниқлаштирган".

Жосуслик гаджетларига келадиган бўлсак, турли даврларда улар турфа хилларда бўлган. Бутун бошли "Гудини тўплами" мавжуд бўлган, разведкачилар уни тўғри ичакда яширганлар. Унинг ёрдамида панжара ортидан озод бўлиш ёки сейфни бузиш мумкин бўлган. Цианидли капсулани кўзойнакларда беркитишган, фош бўлган вақтда тезликда ундан фойдаланиш учун. 1970-йй ЦРУ агентлари радиомаёқларни пластикдан ясалган итлар ахлатлари ичига яширганлар. Худди шу йилларда совет разведкаси сунъий тўнкани аниқлаган. Унинг ичига монтировка қилинган қурилма совет ракета тизими сигналларини аниқлар ва, ўз навбатида, уларни америка жосус-спутникига узатарди. 2006 йилда британиялик дипломатлар "жосус тошда" қўлга тушганлар. Узатгичли электрон махфий жой оддий тош кўринишига келтирилганди.

Матбуот - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
АҚШ разведкаси ўзбек газеталаридан нима излаган

Умуман олганда, коммуникация технологиялари ривожланиши билан махсус жосуслик қурилмаларига бўлган эҳтиёж борган сари йўққа чиқмоқда. Замонавий смартфон агар шунга эҳтиёж бўлса, ўз эгаси ҳақида барча маълумотларни бера олади. Ёки деярли барча. Айнан шу учун алоҳида разведкачиларни клавишалар босилиши товушларини ажратишга ўргатишади. Улар одамнинг компьютерда ишлаши товушларини эшитиши етарли ҳисобланади. Қолгани - техника иши. Терилган матн профессионал томонидан тўлалигича тикланади.

"Халқаро аренада дунё державаси сифатида бўлишни истаган ҳар қандай давлат ўз разведкасига эга бўлмоғи лозим. Бутун дунёда бу иш билан шуғулланадиган одамлар бор. Аммо муваффақият методлари ва усуллари турличадир", - деб қайд этади Николай Долгополов.

Мақолани махсус хизматлар тарихчисининг сўзлари билан якунлаймиз: "кураш" ҳамма ёқда ва ҳар доим олиб борилади, у сокин ва кўринмасдир. Мабодо кўринса, бу ўша разведка ишининг барбод бўлганини англатади!

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала