Дунёда

Туркманистонда коронавирус борми? ЖССТ миссиясининг сафари якунланди

© Sputnik / СтрингерФлаг Туркменистана
Флаг Туркменистана - Sputnik Ўзбекистон
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти миссияси Туркманистон бўйлаб 10 кунлик сафари якунига бағишланган брифингда мамлакатда коронавирус билан касалланиш ҳолати аниқлангани ҳақида маълум қилмади.

ТОШКЕНТ, 16 июл — Sputnik. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) миссияси раҳбари Катарина Смолвуд миссиянинг Туркманистон бўйлаб 10 кунлик сафари якунига бағишланган брифингда мамлакатда коронавирус билан касалланиш ҳолати аниқлангани ҳақида маълум қилмади. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

“Бугунги кунда Туркманистон мамлакатда бирор бир тасдиқланган коронавирус билан касалланиш ҳолати ҳақида хабар қилмади. Бу ҳақда ЖССТга маълум қилмаган”, - деди у.

Логотип Всемирной организации здравоохранения (ВОЗ) - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
ЖССТ: кўп давлатлар COVID га қарши курашда нотўғри йўлдан кетишмоқда

Шунингдек, у ЖССТ бундан кейин ҳам Туркманистон миллий соғлиқни сақлаш органлари ишлашда давом этиш ниятида эканини таъкидлаган.

Шу билан бирга, ЖССТ миссияси раҳбари Туркманистон ҳукуматига инфекциянинг мамлакатга кириб келишининг олдини олиш ва унинг аҳоли орасида тарқалиб кетмаслигига қаратилган саъй-ҳаракатларни давом эттиришни тавсия қилган.

Катарина Смолвуд мамлакат ҳукумати томонидан қабул қилинган юқумли касалликлар тарқалишига қарши чораларни маъқуллаган.

Шу кунларда Туркманистонда коронавирус йўқлиги ҳақидаги хабарларига қарамасдан мамлакатда ниқоб тақиб юриш мажбурий қилинди, бозорлар ва савдо марказлари вақтинча ёпилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ЖССТ миссияси Туркманистонга сафарини бошлангани хабар қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала