Ўзбекистон халқаро TIMSS тадқиқотида расман қатнашишга киришди

© Sputnik / Кирилл Брага / Фотобанкка ўтишИнтерактивная школа в Волгограде
Интерактивная школа в Волгограде - Sputnik Ўзбекистон
TIMSS 4- ва 8- синф ўқувчиларининг математика ва табиий йўналишдаги фанлардан ўзлаштириш даражасини баҳолаш дастури бўлиб, бу тадқиқот тўрт йилда бир марта ўтказилади.

ТОШКЕНТ, 16 июл - Sputnik. Ўзбекистон халқаро TIMSS тадқиқотида расман қатнашишга киришди, деб хабар бермоқда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси матбуот хизмати.

Первый заместитель министра народного образования Усман Шарифходжаев - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Шарифхўжаев рус тили, онлайн-дарслар ва янги ўқув йили ҳақида

Бу борада IEA ташкилотининг Таълим инспекцияси ҳузуридаги Таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро тадқиқотларни амалга ошириш миллий маркази ўртасида олиб борилган мулоқотлар асосида IEA раҳбариятининг дастлабки розилигига эришилди.

IEA раҳбарияти Ўзбекистоннинг ушбу тадқиқотда қатнашишишидан мамнун эканлигини айтиб, Ўзбекистоннинг таълим шароитига TIMSSнинг қайси тури мос келиши ҳақида маслаҳатлар берди. Бундан ташқари, IEA 2021-йил феврал ойида Германиянинг Гамбург шаҳрида ўтказилиши режалаштирилаётган миллий тадқиқот координаторларининг биринчи йиғилишига таклиф қилди ва Бостон коллежи мутахассислари билан турли хил баҳолаш моделларини муҳокама қилиш, тадқиқотлар йўналишларининг афзаллик ва камчиликлари ҳақида муҳокамалар олиб бориш учун қулай имконият яратиб берилиши ҳақида маълум қилди.

Математические формулы - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Хоразмда Халқаро физика-математика мактаб-интернати ташкил этилди

TIMSS (Trends in International mathematics and science study) 4- ва 8- синф ўқувчиларининг математика ва табиий йўналишдаги фанлардан ўзлаштириш даражасини баҳолаш дастури бўлиб, бу тадқиқот тўрт йилда бир марта ўтказилади.

TIMSS халқаро баҳолаш дастурида 4- ва 8-синф ўқувчиларининг математика ва табиий фанлар бўйича эгаллаган билим даражаси ва сифатини солиштириш ҳамда миллий таълим тизимидаги фарқларни аниқлаш билан бир қаторда,қўшимча равишда мактабларда математика ва табиий фанлар бўйича берилаётган таълим мазмуни, ўқув жараёни, таълим муассасасининг имкониятлари, ўқитувчилар салоҳияти, ўқувчиларнинг оилалари билан боғлиқ омиллари ўрганилади.

TIMSS дастури ўзининг биринчи тадқиқотини 1995-йилда бошлаган бўлиб, 2019-йилга қадар ҳар тўрт йилда 1999, 2003, 2007, 2011, 2015 ва 2019-йилларда ташкил этиб келинди. Навбатдаги 8-даврийлик 2023-йилда амалга оширилиши режалаштирилган.

2015-йилдаги TIMSS тадқиқотида 57 та мамлакат қатнашган бўлса, 2019-йилда бу кўрсаткич ортиб, 60 дан ортиқ давлатни ташкил этди. TIMSS 2015 тадқиқот натижаларига кўра, АҚШ, Сингапур, Гонконг, Корея Республикаси, Япония, Россия, Буюк Британия каби давлатларнинг таълим тизими энг юқори кўрсаткичларни эгаллаган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала