Спорт

Ўзбекистонлик ёш футболчига Россиянинг етакчи клублари қизиқиш билдирмоқда

© Sputnik / Алексей Филиппов / Фотобанкка ўтишФутбол. РПЛ. Матч "Локомотив" — "Уфа"
Футбол. РПЛ. Матч Локомотив — Уфа - Sputnik Ўзбекистон
“Уфа” жамоасининг ярим ҳимоячиси Остон Уруновга “Зенит”, “Локомотив” ва “Спартак” жамоалари қизиқиш билдирмоқда.

ТОШКЕНТ, 16 июл — Sputnik. Ўзбекистонлик истиқболли футболчи Остон Уруновга Россиянинг етакчи футбол клублари қизиқиш билдирмоқда, деб ёзади Sport24.

19 ёшли футболчи “Уфа” жамоасида ушбу йилнинг феврал ойидан бошлаб тўп сурмоқда. Ўтган давр мобайнида Урунов ўзининг жуда самарали футболчи сифатида намойиш этди.

Россиялик футбол экспертлари фикрига кўра, Урунов ҳам ҳимояда, ҳам ҳужумда, майдоннинг исталган қисмида жуда фаол ҳаракат қилишга қодир. Ундан ташқари Остоннинг барча ҳаракатлари жамоа фойдасига қаратилган. Устига устак, футболчи ҳам ёш, ҳам гавдали (190см, 85кг) ҳам жуда тез экани қайд этилган.

Айни дамда “Уфа” легионерига Россиянинг энг бой ва етакчи клублари қизиқиш билдирмоқда. Булар “Зенит”, “Локомотив” ва “Спартак” жамоаларидир. Ундан ташқари ушбу жамоалар қаторига “Краснодар” клуби ҳам қўшилиши мумкин, чунки Урунов айнан шу жамоада узоқ вақт шуғулланган.

Жасур Яхшибоев - Sputnik Ўзбекистон
Спорт
Яхшибоев Беларусь чемпионатида яна пешқадамга айланди

Футбол экспертлари Уруновнинг “Зенит” жамоасида тўп суришига шубҳа билан қарашмоқда. Нега деганда жамоа таркибида аллақачон 8 нафар хорижий футболчи бор. Урунов келиши учун улардан биридан воз кечиш керак бўлади. Лекин “Зенит”нинг улкан молиявий имкониятларини ҳисобга олган ҳолда, улар Уруновни бошқа жамоага ижарага бериш учун сотиб олишлари мумкин.

Айни дамда Урунов учун энг истиқболли жамоа “Спартак” дейилмоқда. Чунки ушбу жамоага ҳозир турнир таблицасида юқорига кўтарилиш жуда ҳам зарур. Иккинчидан жамоага айни дамда “Уфа”нинг собиқ мураббийи раҳбарлик қилмоқда ва "Уфа"дан яхши ўйинчиларни бирин-кетин таклиф қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Уфа” футбол клуби 19-ёшли Ўзбекистонлик спортчи билан 5 йиллик шартнома имзолаган. Шартнома қиймати 150 минг доллар. 

Қуйида "Уфа" - "Локомотив" ўйини давомида россиялик шарҳловчилар бир овоздан Остон Уруновнинг ҳаракатларидан қандай ҳайратга тушганинини томоша қилиш мумкин. 

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала