Коронавирусдан уйида даволанаётган беморлар бепул дори-дармон билан таъминланади

© Посольство республики Узбекистан в РФЛекарства купленные сотрудниками посольства республики Узбекистан в РФ для своих соотечественников
Лекарства купленные сотрудниками посольства республики Узбекистан в РФ для своих соотечественников - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Коронавирус касаллигидан уйида давланаётган беморларга “Гидроксихлорохин”, “Азитромицин”, “Парацетамол”, “Витамин С” каби дори-дармонлар ҳамда бир марталик тиббий ниқобларни белгиланган меъёрда, бепул етказиб бериш йўлга қўйилади.

ТОШКЕНТ, 17 июл - Sputnik. Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазиятга бағишланган видеоселектор йиғилиши натижасига кўра, эндиликда коронавирусдан уйида даволанаётган беморлар бепул дори-дармон билан таъминланадиган бўлди.

Производство лекарств на фармацевтической фабрике - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда керакли дориларнинг фақат 21 %и ишлаб чиқарилади

 

Бугун эълон қилинган хабарга кўра, махсус комиссия йиғилишида коронавирус инфекциясининг одамлар орасида кенг тарқалиши олдини олиш ва ушбу касалликка чалинган беморларга малакали тиббий хизмат кўрсатиш бўйича амалий чора-тадбирлар белгиланган. Пандемия даврида аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш узлуксизлигини таъминлаш, коронавирусга текширувларни тезкор ва самарали ташкил этиш ва беморларни керакли дори-дармонлар билан таъминлаш ишлари шулар жумласидан.

Строительство специализированной многопрофильной больницы в Зангиатинском районе Ташкентской области - Sputnik Ўзбекистон
Хусусий клиникаларга короновирусни даволашга рухсат берилди

Комиссия йиғилишида уйида даволанаётган коронавирус беморларини бепул дори-дармонлар билан таъминлаш юзасидан қарор қабул қилиниб, уларга етказиб бериладиган дори-дармонлар руйхати тасдиқланди.

Бундан буён коронавирус касаллигидан уйида давланаётган беморларга "Гидроксихлорохин", "Азитромицин", "Парацетамол", "Витамин С" каби дори-дармонлар ҳамда бир марталик тиббий ниқобларни белгиланган меъёрда, бепул етказиб бериш йўлга қўйилади.

Коронавирус инфекцияси бўйича тест натижалари мусбат натижа берган ҳамда касаллик енгил кечаётганлиги сабабли шифокорлар тавсиясига асосан уйида даволанаётган беморлар мазкур тиббий воситалар билан бепул таъминланади.

Йиғилишда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда тегишли идораларга зудлик билан мазкур дори-дармонларнинг 50 мингта тўпламини шакллантириш ва уйида даволанаётган беморларга етказиб бериш тизимини йўлга қўйиш вазифаси юклатилди.

Янгиликлар лентаси
0