Жамият

Ўзбекистонда коронавирус: 17 июль асосий хабарлари

© Sputnik / Алексей Майшев / Фотобанкка ўтишТестирование на COVID-19 в лаборатории НИИ Склифосовского
Тестирование на COVID-19 в лаборатории НИИ Склифосовского - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Бир сутка давомида 133 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 15 482 нафарни ташкил қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 17 июл — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

Купол мечети - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Коронавирусга чалинган яна бир ички ишлар ходими вафот этди

Бир сутка давомида 133 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 15 482 нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланишлар: 25 нафари - карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар, 47 нафари - Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилгани туфайли профилактика мақсадида ҳамда бемор билан мулоқотда бўлгани сабабли намуна олинган фуқаролар, 25 нафари - Андижон вилоятида, 22 нафари - Самарқанд вилоятида ҳамда 14 нафари - Наманган вилоятида бемор билан мулоқотда бўлгани сабабли намуна олинган фуқаролар.

Даволаниш кўрсаткичи

Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 8 783 нафарга етди.

Айни пайтда 6 622 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Ўлим ҳолатлари

Тошкентлик 48 ёшли бемор коронавируснинг навбатдаги қурбони бўлди.

Коронавирусдан ҳимояланганлар: вакцинани синаб кўрган кўнгиллилар уйларига кузатилди - Sputnik Ўзбекистон
Видео
Коронавирусдан ҳимояланганлар: вакцинани синаб кўрган кўнгиллилар уйларига кузатилди

Юнусобод туманида яшаган 48 ёшли фуқаро Т.Ё. (эркак) тана ҳароратининг кўтарилиши сабабли намуна топширган. Жорий йил 29 июнь куни унда "COVID-19" аниқланган ва йўтал, ҳансираш белгилари кучайганлиги сабабли Вирусология илмий-текшириш институти клиникаси реанимация бўлимига ётқизилган.

Унга миокард инфаркти, "COVID-19" инфекцияси ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Касаллик ўнг ўпка спонтан пневмоторакси, нафас етишмовчилиги, ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги асоратлари билан кечган. 

Реанимацион муолажаларга қарамасдан, бемор ўткир миокард инфаркти, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди.

Яна бир ҳолат: Тошкент шаҳри Сирғали туманида яшовчи 62 ёшли Н.А.да (аёл) жорий йил 8 июль куни “COVID-19” тасдиқланган ва шаҳар 1-сон клиник шифохонасига ётқизилган.

Унга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Касаллик ўткир нафас ҳамда юрак қон-томир етишмовчилиги асорати билан кечган. Шунингдек, бемор юрак ишемик касаллиги, гипертония каби ҳамроҳ хасталиклар билан ҳам оғриган.

Ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди.

Ўзбекистонда жами 77 киши пандемия қурбони бўлди.

МДҲ давлатларига ёрдам

2020 йил феврал ойидан бери Россия 32та давлатга COVID-19га қарши курашишда ёрдам бермоқда. Гуманитар юкларнинг ярмидан кўпи МДҲ, Абхазия ва Жанубий Осетияга жўнатилди.

Россия хорижга 734 минг дона коронавирусни аниқлаш тестларини беғараз ёрдам сифатида юборди. Бу ҳажмнинг деярли 55 фоизи ёки 402,7 минг донасини МДҲ мамлакатлари, Абхазия ва Жанубий Осетия олди. Марказий Осиё мамлакатларига - Қирғизистон, Ўзбекистон ва Қозоғистонга энг катта партияси жўнатилди.

Россияда ишлаб чиқарилган ўпкани сунъий вентиляция қилиш аппаратларини (ИВЛ) экспорт қилиш ҳам муваффақиятли амалга оширилмоқда. Россия Саноат ва савдо вазири Денис Мантуров 600 донадан ортиқ ИВЛ аппарати Ўзбекистон, Беларусь, Серия ва Италия юборилганини маълум қилди.

Россия окажет помощь Италии в борьбе с COVID-19 - Sputnik Ўзбекистон
Колумнистлар
Россия МДҲ давлатларига COVID-19 билан курашишда қандай ёрдам бермоқда

Бепул дори-дармон

Коронавирусдан уйида даволанаётган беморлар бепул дори-дармон билан таъминланадиган бўлди.

Уйида давланаётган беморларга "Гидроксихлорохин", "Азитромицин", "Парацетамол", "Витамин С" каби дори-дармонлар ҳамда бир марталик тиббий ниқобларни белгиланган меъёрда, бепул етказиб бериш йўлга қўйилади.

Ковид ва хусусий клиникалар

Республикадаги барча хусусий клиникаларга короновирусга тест олиш ва даволашга рухсат берилди. Бош вазир Абдулла Арипов раҳбарлигида бўлиб ўтган йиғилишда хусусий клиникаларга коронавирусни аниқлаш учун ПЗР-тестлар ўтказиш ва коронавирусга чалинган беморларни даволаш ҳуқуқи тақдим этилгани таъкидлаб ўтилди. 

Шунингдек, йиғилишда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ҳокимликларга хусусий ва нодавлат тиббиёт ташкилотларининг юқорида кўрсатилган масалаларда фаолиятини ташкил этиш бўйича ёрдам кўрсатиш топширилган.

Дунё саломатлиги

Сўнгги маълумотларга кўра, инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 13,8 миллиондан ошди, 591 минг киши вафот этди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (3,6 млн), Бразилияда (2,0 млн), Ҳиндистонда (1,0 млн).

Янгиликлар лентаси
0