Тўққиз ҳудудда 243 та янги коронавирус ҳолати аниқланди

© Sputnik / Рамиз БахтияровУ всех посетителей с помощью тепловизора измеряется температура тела при входе на рынок и дезинфицируется руки антисептиками
У всех посетителей с помощью тепловизора измеряется температура тела при входе на рынок и дезинфицируется руки антисептиками - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳозирда мамлакатда 7218 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 72 нафари оғир, 21 нафари эса ўта оғир аҳволда.

ТОШКЕНТ, 19 июл — Sputnik. Ўзбекистонда тун давомида 243 кишида коронавирус тасдиқланди.

“2020 йил 19 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 16429 (+243) нафарни ташкил этмоқда”, - дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.

Городская клиническая инфекционная больница в Казахстане - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 16 мингдан ошди

Янги касалланганларнинг 45 нафари карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида, 77 нафари Тошкент шаҳрида 36 нафари Андижон вилоятида, 22 нафари Наманган вилоятида, 18 нафари Тошкент вилоятида, 17 нафари Бухоро вилоятида, 15 нафари Сирдарё вилоятида, 9 нафари Самарқанд вилоятида, 3 нафари Сурхондарё вилоятида ҳамда 1 нафари Жиззах вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Ҳозирга қадар 9127 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (56 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 7218 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 72 нафари оғир, 21 нафари эса ўта оғир аҳволда. Қурбонлар сони 84 нафарга етган.

Янгиликлар лентаси
0