Дунёда

Африка икки қисмга бўлинади, улар орасида океан ўтади – олимлар

© REUTERS / Mike HutchingsПлотина Теватерклуф возле Кейптауна, Южная Африка
Плотина Теватерклуф возле Кейптауна, Южная Африка - Sputnik Ўзбекистон
Келажакда Африка қитъаси икки қисмга бўлинади. Бу ҳақда олимлар тектоник плиталар ҳаракатланишини таҳлил қилиш натижаларига асосан маълум қилишди.

ТОШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. Келажакда Африка қитъаси икки қисмга бўлинади. Бу ҳақда олимлар тектоник плиталар ҳаракатланишини таҳлил қилиш натижаларига асосан маълум қилишди.

Мутахассисларнинг сўзларига кўра, бу жараён айни вақтда юз бермоқда. Буни бир неча йил олдин Кениянинг жануби-ғарбий қисмида тўсатдан пайдо бўлган ёриқ тасдиқлайди. Унинг узунлиги бир неча километрга, чуқурлиги 15 метр ва кенглиги 20 метргача етади.

Бундан ташқари, Эфиопиянинг Афар минтақасида шунга ўхшаш ёриқ мавжуд. У бир вақтнинг ўзида турли йўналишда аста-секин ҳаракатланадиган учта тектоник плиталарнинг бирлашмасида жойлашган.

2005 йилда ҳосил бўлган ёриқ ҳар йили кенгаймоқдда. Айни вақтда унинг узунлиги 56 километрни ташкил қилмоқда.

“Буларнинг барчаси Африканинг аниқ бўлиниб кетишидан далолат бермоқда”, - дейди мутахассислар.

Олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, Африканинг ажралиб чиққан икки қисми ўртасида янги океан пайдо бўлади. Сув ҳавзасини шакллантириш учун 5-10 миллион йил керак бўлади. У Аден кўрфази ва Қизил денгиз сувларидан ҳосил бўлади.

Қизил денгиз ва Аден кўрфази ҳам бир вақтлар Африка ва Араб тектоник плиталари туфайли вужудга келган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала