Жамият

Даромадсиз қолган ҳайдовчилар тез тиббий ёрдам фаолиятига жалб қилинади

© Sputnik / Рамиз БахтияровАвтомобиль скорой помощи
Автомобиль скорой помощи - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев янги харид қилинаётган тез тиббий ёрдам автомобиллари фаолиятига даромадсиз қолган малакали ҳайдовчиларни жалб этиш вазифасини қўйди.

ТОШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. Ўзбекистонда иқтисодиётнинг турли соҳаларидан даромадсиз қолган малакали ҳайдовчилар тез тиббий ёрдам автомобиллари фаолиятига жалб этилади. Бу ҳақда президент ўтказган йиғилишда маълум қилинди.

“Шунингдек, янги харид қилинаётган тез тиббий ёрдам автомобиллари фаолияти узлуксизлигини таъминлаш мақсадида иқтисодиётнинг турли соҳаларидан, биринчи навбатда, фаолияти тўхтатилиши оқибатида даромадсиз қолган йўловчи ташувчи жамоат транспорти уюшмаларининг малакали ҳайдовчилари жалб этилиши юзасидан вазифалар қўйилди”, - дейилган президент матбуот хизмати хабарида.

Барча сектор раҳбарлари иш кунини эрталабдан ўз ҳудудларида касалхоналардаги аҳволни ўрганиш билан бошлаши қатъиян белгиланди.

“Ҳар бир раҳбар бугунги кунда фуқароларимизнинг соғлигини сақлаб қолишдан муҳим вазифаси йўқлигини англаши шарт”, - деди Шавкат Мирзиёев.

Касаллик ўчоғида ўз жонини гаровга тикиб ҳар бир касални ўлим ёқасидан олиб чиқаётган шифокорларимизни давлат мукофоти билан тақдирлаш бўйича таклифлар киритиш топшириғи берилди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала