Тошкент вилоятида ҳамширалар ишга қабул қилиниши ҳақида эълон берилди – маош 15 млн сўм

© Sputnik / Sergey MalgavkoМедсестра набирает лекарство в шприц в стационаре
Медсестра набирает лекарство в шприц в стационаре - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкент вилояти ҳокимлиги Зангиота тумани клиникасига ҳамширалар ишга қабул қилишини ҳақида эълон берди.

ТОШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан Зангиота тумани клиникасига ҳамширалар ишга қабул қилинишини ҳақида эълон берилди.

“Ҳамшираларнинг иш графиги 14 кун, иш ҳақи – 15 миллион сўм”, - деб ёзилган эълонда.

COVID-19 билан юзага келган вазият туфайли Тошкент вилоятининг Зангиота туманидаги шифохонага шошилинч равишда ҳамширалар ишга қабул қилиш жараёни бошланган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 17 минг нафарга яқинлашди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 34 нафари Карантин марказидаги (хориждан келган) фуқаролар орасида, 76 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 32 нафари Андижон вилоятида, 26 нафари Наманган вилоятида, 21 нафари Сирдарё вилоятида, 11 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 9 нафари Жиззах вилоятида ҳамда 5 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Янгиликлар лентаси
0