Жамият

“Volkswagen Caddy” тез ёрдам машиналари пойтахт тиббиёт муассасаларига етказиб берилади

© Пресс-служба АО "Узавтосаноат"АО «Узавтосаноат» были предоставлены специально оснащенные автомобили скорой медицинской помощи на базе автомобилей Volkswagen Caddy, ISUZU D-Max и Chevrolet Damas.
АО «Узавтосаноат» были предоставлены специально оснащенные автомобили скорой медицинской помощи на базе автомобилей Volkswagen Caddy, ISUZU D-Max и Chevrolet Damas. - Sputnik Ўзбекистон
Тиббиёт муассасалари “Ўзавтосаноат” АЖ корхоналарида ишлаб чиқарилган тез ёрдам автомобиллари билан таъминланади.

ТОШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. “Ўзавтосаноат” АЖ корхоналари “Volkswagen Caddy”, “Isuzu D-Max” ва “Chevrolet Damas” автомобиллари базасида махсус жиҳозланган тез тиббий ёрдам автомобилларини тақдим этди. 

Компания хабарига кўра, машиналар мураккаб пайтда – бутун мамлакат юқори тайёргарлик ҳолатида бўлган пандемия даврида аҳолига хизмат кўрсатишга мўлжалланган.

“Жиззах автомобиль заводи” Тошкент шаҳар тиббиёт муассасаларига “Volkswagen Caddy” базасида тез ёрдам автомобилларини етказиб беришни бошлайди.

“Аҳолига ўз вақтида ёрдам кўрсатишга ўзининг тезкор улушини қўшиш учун “Volkswagen Caddy” базасидаги автомобиллар кейинги ҳафтаданоқ “фронт”га чиқадилар”, - дейилган хабарда.

Бундан ташқари, Самарқанд автомобиль заводидан ҳам “Isuzu D-Max” пикапи базасидаги амбуланслар партияси йўлга чиқди: 27 та тез ёрдам машинаси шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармасига топширилди.

Узбекистан получил реанимобили для перевозки зараженных COVID-19 - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Ўзбекистон COVID-19 билан касалланганларни ташиш учун реанимобиль харид қилди

Тез ёрдам хизмати махсус санитар автопаркини кенгайтириш ва пандемия даврида беморларга ўз вақтида ёрдам кўрсатиш мақсадларида UzAuto Motors мамлакат минтақаларига “Chevrolet Damas” тез ёрдам автомобиллари партиясини жўнатди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги талабларига мувофиқ жиҳозланган 250 дона тез ёрдам автомобили пойтахт ва минтақалар ҳокимликлари буюртмасига кўра етказиб берилди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала