Ўзбекистон кислород концентраторларини мамлакатга олиш учун махсус самолёт ажратишга тайёр

© Sputnik / Татьяна Макеева / Медиабанкка ўтишРабота медиков с больными COVID-19
Работа медиков с больными COVID-19 - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бош вазирга мазкур тиббиёт жиҳозларини имкон қадар қисқа муддатларда мамлакатга етказиш топшириғи берилди.

ТОШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. Ўзбекистон кислород концентраторларини мамлакатга олиш учун махсус самолёт ажратишга тайёр. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев раислигидаги йиғилишда маълум қилинди.

Президент матбуот хизмати хабарига кўра, пандемия даврида ҳар бир беморни даволаш учун кислородга эҳтиёж кескин ортади. Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникаси, Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация маркази, Тошкент шахар 1-сон клиник шифохонаси, Республика биринчи ва иккинчи сон клиник касалхонасида ҳамда барча янги очилаётган “провизор” шифохоналарида 1 000 дан ортиқ кислород ўтказадиган нуқталар сонини кўпайтириш зарурлиги таъкидланди.

«Узэкспоцентр» в Ташкенте превращают в центр для пациентов с подозрением на коронавирус. Его посетили генеральный прокурор Нигматилла Юлдашев и хоким Ташкента Джахонгир Артыходжаев. - Sputnik Ўзбекистон
Бош прокурор ва пойтахт ҳокими “Ўзэкспомарказ”даги беморлар учун ўринларни кўздан кечирди

Тошкент шаҳри ҳокимлиги, Ички ишлар вазирлиги ҳамда ҳар бир туман ҳокими ўз ҳудудида жойлашган тиббиёт муассасаларини доимий асосда кислород билан тўлдириб боришга шахсан масъуллиги белгиланди.

Чет давлатларда ўпка яллиғланган ҳар бир бемор учун зудлик билан кислород концентраторларига махсус ниқоблар кийгизиш орқали ҳаво олишини енгиллаштириб, қўлига пульсоксиметр тақилмоқда ва бу билан беморнинг нафас етишмовчилиги бартараф қилинмоқда.

“Бош вазирга мазкур тиббиёт жиҳозларини имкон қадар қисқа муддатларда мамлакатимизга етказиш топшириғи берилди. Бунинг учун, агар керак бўлса, махсус самолёт ажратилиши, тадбиркорлар томонидан кислород концентраторларини Ўзбекистонга олиб кириш тартиб-таомилларини енгиллаштириш чоралари кўрилиши лозимлиги қайд этилди”, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда тасдиқланган коронавирус ҳолати 16 966 тага етган. 9 279 нафар бемор ушбу касалликни енгган. 88 киши вирус қурбонига айланган.

Янгиликлар лентаси
0