Иқтисод

Ўзбекистонда июнь ойида энг кўп “Cobalt” ишлаб чиқарилди

© FOTO / ASKAR YACUBOV Производство автомобилей на заводе Узавтомоторс
Производство автомобилей на заводе Узавтомоторс - Sputnik Ўзбекистон
Июнь ойида 7557 дона “Cobalt” автомобили ишлаб чиқарилган. Бу 2020 йилнинг бошқа ойларига қараганда энг юқори кўрсаткич.

ТОШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. Ўзбекистонда июнь ойида энг кўп “Cobalt” автомобиль модели ишлаб чиқарилди.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, июнь ойида 7557 дона “Cobalt” автомобили ишлаб чиқарилган бўлиб, 2020 йилнинг бошқа ойларига қараганда энг юқори кўрсаткич.

Сборка новых автомобилей на заводе. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Аналитика
Ўзбекистон автомобил бозори қайта тақсимланадими?

Ўзбекистонда 6 ойда жами 37 682 дона “Cobalt” автомобили ишлаб чиқарилган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 154,2 фоизга кўпроқ.

Автомобил ишлаб чиқариш саноатида 2020 йилнинг январь-июнь ойларида 35 050 дона “Nexia T-250” (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 99,9 %), 37 682 дона “Cobalt” (154,2 %), 26 047 дона “Lacetti-Gentra” (133,0 %), 26 687 дона “Damas” (115,8 %), 14 511 дона “Spark” (160,4 %) ҳамда 3 478 дона “Labo“ (90,7 %) автомобиллари ишлаб чиқарилган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала