БССТ коронавирусга қарши оммавий вакцинация муддатини маълум қилди

Бугунги кунда Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 20та номзод-вакциналарни синовдан ўтказмоқда. БССТда синовлар тугаши ва вакцинация бошланиши муддатлари ҳақида маълумот бердилар.

ТОШКЕНТ, 22 июл — Sputnik. COVID-19га қарши оммавий вакцинация келгуси йилнинг ўрталарида бошланиши мумкин, деб хабар қилмоқда Deutsche Welle Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари ўринбосари Сумия Сваминатанга таянган ҳолда.

Вакцина - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Россиянинг COVID-19 га қарши биринчи вакцинаси тайёр бўлди

"Айни вақтда 20та номзод-вакциналар клиник синовлардан ўтмоқда ва уларнинг айримлари иш беради, деган умид бор", - дея иқтибос келтиради нашр Свамитан сўзларидан.

Натижалар келгуси йилнинг бошига келиб олиниши мумкин. Вирусга қарши антитаначалар маълум муддатдан кейин йўқолишлари мумкинлиги орттирилган иммунитетнинг мутлақо йўқлигини далилламайди, деб ҳисоблайди Сваминатан.

Бу орада Россияда вакцинанинг клиник синовлари якунига етказилди ва илк намуна яратилди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала