Ҳодисалар

Екатеринбургда мигрантлар ўртасида оммавий муштлашув юз берди

© Sputnik / Андрей Варенков / Фотобанкка ўтишДрака
Драка - Sputnik Ўзбекистон
Екатеринбургда ўтган ҳафтада Тожикистон ва Қирғизистондан келган мигрантлар ўртасида оммавий муштлашув юз берди.

ТОШКЕНТ, 22 июл — Sputnik. Екатеринбургда 18-19 июль кунлари Тожикистон ва Қирғизистондан келган мигрантлар ўртасида оммавий муштлашув юз берди. Айни вақтда ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқ тартибот орган ходимлари текширув ўтказмоқда.

Маҳаллий ОАВлар воқеа жойида бўлган гувоҳлар юборган видеони чоп этди.

Вилоят миллий-маданий уюшмаси ва тожик диаспораси раҳбари Фарух Мирзоев Е1.RU билан суҳбатда тожик ва қирғиз ёшлари ўртасида можаро келиб чиққанини айтди.

Диаспора раҳбарининг сўзларига кўра, ёшлар билан профилактика ишлари зудлик билан бошланган ва ишга маҳаллий ИИВ ходимлари ҳам қўшилишди.

"Менда бўлган маълумотларга қараганда, можарода 200 га яқин киши иштирок этган. Дўконда ишлайдиган одамлар мингга яқин бўлган деб айтишмоқда. Аммо мен бу рақамга ишонмайман. Уларнинг сони оз бўлганлигини видео ҳам тасдиқламоқда", - дейди Мирзоев.

Қирғизистон Ички ишлар вазирлигининг Россиядаги ваколатхонаси текширув ишларига қўшилди. Ваколатхона маълум қилишича, можарода 10-15 киши иштирок этди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала