Иқтисод

Ярим йил давомида Ўзбекистонда қанча инвестиция ўзлаштирилди

© Sputnik / Виталий Тимкив / Фотобанкка ўтишДенежные купюры: евро и доллары
Денежные купюры: евро и доллары - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Жорий йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонда ўзлаштирилган хорижий инвестицияларнинг умумий ҳажми 4,8 млрд долларни ташкил этди.

ТОШКЕНТ, 22 июл — Sputnik. Жорий йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонда ўзлаштирилган хорижий инвестицияларнинг умумий ҳажми 4,8 млрд долларни, шу жумладан тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар - 3,2 млрд долларни ва давлат кафолати остидаги хорижий кредитлар - 1,6 млрд долларни ташкил этди. Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги хабар қилди.

Ўзбекистон иқтисодиётига инвестицияларни киритиш бўйича Россия, Хитой, Германия ва Туркия давлатлари етакчилик қилди. Республика иқтисодиётига инвестиция киритган мамлакатларнинг умумий сони 37 тани ташкил этди.

Кўриб чиқилаётган даврда электротехника саноати (2019 йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш - 13 баробар), қурилиш материаллари ишлаб чиқариш (ўсиш – 3,6 баробар), АКТ (ўсиш – 3,5 баробар) соҳалари инвесторлар учун энг жозибадор бўлиб қолди. Озиқ-овқат саноати (ўсиш – 1,5 баробар), кимё саноати (ўсиш – 1,3 баробар) ва тўқимачилик саноати (ўсиш – 1,6 баробар) ҳам яхши ўсиш динамикасини кўрсатди.

Заместитель хокима Самаркандской области по вопросам инвестиций и внешней торговли Ойбек Ходжаев - Sputnik Ўзбекистон
Аналитика
Пандемияга қарамай Самарқанд вилояти хорижлик инвесторларни нимаси билан ҳайрон қолдирди

Таъкидланишича, минтақавий аҳамиятга молик лойиҳаларга тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ва кредитларни жалб қилишнинг ўсиш тенденцияси мустаҳкамланди ва ҳисобот даврида 2 млрд долларни ташкил этиб, 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 1,05 баробарга ошди. Ҳудудий лойиҳалар доирасида инвестицияларни ўзлаштириш ҳажми тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар умумий ҳажмининг 62,3 фоизини ташкил этди.

Вилоятлар кесимида 2020 йилнинг биринчи ярмида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўсишининг энг юқори динамикаси Наманган (1,6 баробар), Тошкент (1,6 баробар), Қашқадарё (1,5 баробар) ва Сирдарё (1,4 баробар) вилоятларида кузатилди.

Умуман олганда, 2020 йил охирига қадар 2 мингдан ортиқ ижтимоий, инфратузилмавий ва саноат объектлари, шу жумладан 206 та янги йирик ишлаб чиқариш объекти, 240 та ҳудудий аҳамиятга эга ишлаб чиқариш объекти ҳамда 1,6 мингга яқин ижтимоий ва инфратузилмавий объектлари фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

Янгиликлар лентаси
0