Жамият

"Бу Душанбе ҳокими!": айёр талаба битта қўнғироқ билан пул ва машинага эга бўлди

© AP Photo / Ivan SekretarevМужчина в автосалоне
Мужчина в автосалоне - Sputnik Ўзбекистон
Ўзини Душанбе шаҳри ҳокими деб таништирган йигит университет деканидан катта миқдорда пул ва иномаркани алдов йўли билан қўлга киритди

ТОШКЕНТ, 23 июл - Sputnik. Душанбеда ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари томонидан фирибгарликда гумонланиб  25 яшар талаба ҳибсга олинди, деб хабар беради Тожикистон ИИВ матбуот-хизмати. Sputnik Тожикистон хабари асосида.

Доллары - Sputnik Ўзбекистон
Ҳодисалар
Тошкентда фирибгар тузоғига илинган фуқаро 111 минг долларидан айрилди

Вазирлик маълумотларига кўра, 2011 йилда йигит Тожикистон педагогика университетига ўқишга кирган. Икки йил ўтгач, талаба ўқиш контракти бўйича қарздорлиги туфайли талабалар сафидан чиқарилган.

Бироқ, йигит тушкунликка тушмай, ҳийлани амалга оширди. 2017 йилда у физика-математика факультети деканига қўнғироқ қилди ва ўзини Душанбе ҳокими деб таништирди.

Таъкидланишича, ушбу суҳбатдан сўнг талаба учинчи курсга тикланган.

"У факультет деканини Таълимни назорат қилиш давлат хизмати бошлиғи лавозимига тайинлашларига ишонтирди", - дейилади Тожикистон ИИВ хабарида.

Терговда аниқлашича, йигит 2018 йил март ва 2020 йил март ойлари оралиғида бир неча бор ўзини Душанбе шаҳар ҳокими деб таништирган. Хусусан, у товламачилик йўли билан декандан 18 минг АҚШ доллари ва чет эл автомобилини қўлга киритган.

Гумонланувчига нисбатан жиноий иш очилган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала