Жамият

Ўзбекистонда Т-64 танклари модернизация қилинади

© Sputnik / Стрингер / Фотобанкка ўтишТанк Т-64 во время военных учений
Танк Т-64 во время военных учений - Sputnik Ўзбекистон
Жанговар машиналар Т-64MV даражасигача такомиллаштирилади. Кейинчалик, мамлакат қўшинларини бу техника билан қуроллаш режалаштирилган.

ТОШКЕНТ, 23 июл — Sputnik. Ўзбекистон Қуролли Кучларида Т-64 танкини такомиллаштириш мамлакат мудофаа-саноат комплекси (МСК) корхоналари базасида амалга оширилади, деб хабар беради республика Мудофаа саноати давлат қўмитаси матбуот хизмати.

Узбекские болельщики на трибунах по итогам финала Танкового биатлона - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Ўзбекистон танкчилари “Танк биатлони” финал баҳсида ғалаба қозонди

“Мудофаа вазирлиги қўшинларидаги мавжуд Т-64 танкларини Т-64MV даражасигача такомиллаштириш, кейинчалик қўшинларни қайта жиҳозлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда”, - дейилган хабарда.

Давлат қўмитасининг хабар беришича, Т-64нинг тажрибали такомиллаштирилиши Мудофаа вазирлигининг зирҳли техника таъмирлаш заводининг ишлаб чиқариш базасида амалга оширилган. Хусусан, танкдаги 5ТДФ двигатели V-шаклидаги В-84 двигатели билан алмаштирилди, бу унинг қувватини 140 от кучига оширишга ва танкни ҳар қандай табиий тўсиқларни енгиб ўтиш учун мослаштиришга имкон берди.

Танк корпуси қўшимча зирҳлар билан мустаҳкамланди, динамик ҳимоя қутилари ва Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган янги Hytera рақамли радиостанциялари ўрнатилди.

“Синов натижаларига кўра, Т-64MV танки баъзи техник хусусиятлар бўйича Т-72 танкидан қолишмайди. Шуни таъкидлаш керакки, ривожланган давлатлар ҳам янгиларини сотиб олиш ўрнига ўз армиялари таркибидаги мавжуд танкларни такомиллаштириш тамойилини илгари сурмоқда”, - дея қўшимча қилишди идорада.

Аввалроқ, Мудофаа саноати давлат қўмитаси маҳаллий Tarlon енгил зирҳли машинасини ишлаб чиқариш бошланганини эълон қилганди. У “Кранлар ва махсус техника” МЧЖ базасида олиб борилмоқда. Зирҳли машина шахсий таркибни ташиш, мобил гуруҳлари ва назорат пунктларини жанговар қўллаб-қувватлаш, жанговар қўриқлаш ва хавфсизликни таъминлаш учун мўлжалланган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала