Жамият

Таниш-билишлар шифокорлар ишига халал бермоқда – Самарқанд ССБ бошлиғи

Касаллик кечиши оғирлашди, аҳоли карантин чораларига эътибор қилмай қўйди, таниш-билишлар шифокорларга қўнғироқ қилиб ишлашга халал бермоқда - Самарқан ССБ коронавирус билан боғлиқ вазият ҳақида.

ТОШКЕНТ, 23 июл – Sputnik. Кеча Самарқанд вилояти ҳокимлигида бўлиб ўтган брифингда вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Давронбек Жуманиёзов Самарқандда коронавирусга қарши кураш қандай олиб борилаётгани ҳақида батафсил маълумот берди.

Бош шифокор айтишига кўра, бугунги кунда коронавирус касаллиги кечиши оғирлашган. Эпидемия бошида 70-75 % беморларда касаллик енгил ёки симптомсиз кўринишда кечган бўлса, бугунги кунда касалланганларнинг 50 %да икки томонлама оғир пневмония кузатилмоқда. 

Устига устак, эпидемия бошида аҳоли карантин қоидаларига жиддий амал қилиб, уйида қолган бўлса, ҳозир касаллик янада оғир ва хавфли кўринишда кечаётган вақтда деярли ҳеч ким карантинга амал қилмай қўйган, дейди шифокор. Шу сабаб ҳам аниқланаётган касалларнинг 100% жамоатчилик орасида. 

Эркинжон Турдимов - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Вазиятнинг энг ёмонига ҳам тайёр бўлишимиз керак  - Эркинжон Турдимов

Яна бир муаммо, коронавирус аниқланган беморнинг қариндошлари томонидан пайдо бўлмоқда. Бемор касалхонага ётқизилиши билан дарров унга овқат, ичимликлар ва дори-дармон олиб келиш бошланади. Ваҳоланки ушбу бемор билан мулоқотда бўлган қариндошларида ҳам вирус мавжуд бўлиши мумкин. Улар касалхонага етиб келгунича магазинда, таксида яна бир неча кишига вирус юқтиришлари мумкин, дейди шифокор.

Касалхоналарда беморлар учун керакли бўлган барча дори дармон, етарлича овқат ва ичимликлар бор. Беморлар ССВ ва ЖССТ томонидан тасдиқланган регламент асосида даволанади ва уларга қўшимча дори-дармон беришга рухсат этилмайди.

Шифокор айтишига қараганда, касалхоналарга оғир аҳволда келаётган беморлар орасида ўз-ўзини даволаб, антибиотиклар ичиб оғир аҳволга тушиб қолганлар ҳам жуда кўп. Антибиотик - коронаивирусни даволамайди. Касаллик бошида антибиотик ичиш - иммунитет тушиб кетиши ва касаллик янада оғирлашишига олиб келади. Тана ҳароратини пасайтирувчи дориларни ҳам температура 38 дан юқори бўлганда ичиш керак, - дейди Жуманиёзов.

В Уртачирчикском районе Ташкентской области появится карантинная зона для прилетающих из зарубежа - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 18,5 мингдан ошди

Яна бир муаммо бу – қўнғироқлар. COVID-19 тест жавоблари ҳар куни бир вақтда эълон қилинади. Одатда 40-50 кишидан иборат рўйхат тегишли ташкилотларга тарқатилади. Ана шундан кейин беморнинг турли лавозимларда ишлайдиган таниш билишларидан шифокорларга қўнғироқлар бошланади. Аввал мени отамни, ё ўғлимни шифохонага ётқизасан, аввал буни олиб кетасан, аввал буни жойлаштирасан ва ҳоказао мазмунларида. Бундай қўнғироқлар шифокорлар ишига халал беради. Тез ёрдам машиналари биринчи навбатда аҳволи оғир беморларни олиб кетади.

Вилоят бош шифокори сўзига кўра, вилоятда коронавирусга чалинганлар сони ошишига жиддий тайёргарлик кўрилган. Самарқандда бугун турли меҳмонхона ва ётоқхоналарда 10 минггя яқин заҳира ўринлар тайёрланган. Шифохоналарда касаллар учун жами 1590 ўрин тайёрлаб қўйилган. ИВЛ аппаратлар ва дори-дармонлар заҳираси ҳам бор ва тўлдирилмоқда.

Эпидемия бошидан буён вилоятда 780 нафар бемор аниқланган. Улардан 641 нафари тузалиб кетган ва 94 нафари айни дамда шифохоналарда даволанмоқда.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала