Тошкентда қутқарувчилар қудуқ ичидаги икки инсон ҳаётини сақлаб қолдилар

© МЧСВ Кашкадарье прошли учения МЧС - фото
В Кашкадарье прошли учения МЧС - фото - Sputnik Ўзбекистон
Қудуқ тубида кислород етарли бўлмаганлиги сабабли фуқаро соғлиғи кутилмаганда ёмонлашиб қолган. Унга ёрдам беришга шошилган яна бир фуқаронинг ҳам соғлиғи ёмонлашган

ТОШКЕНТ, 23 июл - Sputnik. Тошкент тумани Фавқулодда вазият вазирлиги ходимлари қудуққа тушиб, соғлиғи ёмонлашган икки фуқаро ҳаётини сақлаб қолишди.

Сотрудник МЧС  - Sputnik Ўзбекистон
Ҳодисалар
ФВВ темир панжара орасига сиқилиб қолган болани қутқарди

Хабарда айтилишича, Тошкент вилояти Тошкент туманида яшовчи А.А. исмли фуқаро ўз хонадонининг дарвозаси яқинида қурилган оқава сув учун мўлжалланган чуқурлиги 6 метрдан ортиқ бўлган қудуққа унинг ичидаги ёғочларни олиб чиқиш учун тушган.

Қудуқ тубида кислород етарли бўлмаганлиги сабабли унинг соғлиғи кутилмаганда ёмонлашган. Унга ёрдам бериш учун тушган фуқаро Б.У.нинг ҳам соғлиғи ёмонлашган.

Шу вақт қудуқ ичидан ёрдам сўраб келаётган овозни эшитган фуқаро А.А.нинг ўғли қутқарув хизматига қўнғироқ қилган.

Сотрудники противопожарной службы МЧС РФ во время тушения пожара в пансионате для пожилых людей в Москве. По данным экстренных служб при пожаре погибли четыре человека и шестнадцать человек пострадали - Sputnik Ўзбекистон
Ҳодисалар
Қарияларни ёнғиндан қутқарган ўзбек мигрантлари: медал эмас, иш беринг

Воқеа жойига зудлик билан етиб келган қутқарувчилар қудуқ ичида ҳушини йўқотаёзган икки нафар фуқарони юқорига олиб чиқиб, уларга зарур ёрдамларни кўрсатди.

Шу тариқа икки нафар фуқаронинг ҳаёти сақлаб қолинган.

Июль ойи бошида Қорақалпоғистонда ФВВ подполковниги Радмир Чимбергенов Нукус шаҳри марказида жойлашган Каттагар каналида чўкиб бораётган 8 ёшлар атрофидаги болакай ва ўрта ёшдаги эркакни кўриб қолиб, ўзини сувга отган ва болакай ҳаётини сақлаб қолишга муваффақ бўлган эди. Эркакни қутқаришнинг имкони бўлмаган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала