Қора денгизда "Павел Державин" патрул кемаси синовлари бошланди

© Sputnik / Александр Гальперин / Фотобанкка ўтишПатрульный корабль проекта 22160
Патрульный корабль проекта 22160  - Sputnik Ўзбекистон
Олдинроқ Мудофаа вазирлиги, кема ҲДК таркибига шартномада кўрсатилган муддатдан олдинроқ қабул қилиниши ҳақида хабар берган эди. Флотга топширилиши 2020-йил охирига режалаштирилган.

ТОШКЕНТ, 23 июл - Sputnik. 22160 лойиҳасининг учинчи - "Павел Державин" патрул кемаси Қора денгиздаги назорат сузиш синовлари бошланди, дея хабар беради Қора денгиз флоти ахборот таъминоти бўлими. РИА Новости хабари асосида.

Американский авианосец CVN-78 Gerald R. Ford - Sputnik Ўзбекистон
Колумнистлар
“Форд” қовун туширди. Нима учун АҚШ суперавиаташувчи кемаси ҳануз хизматга тайёр эмас

Экипаж асосий электр станциясини турли иш режимларида созлаш ва текширув ишларини олиб боради, захира механизмлари ва турли ускуналарни, шу жумладан, фавқулодда қувват манбаларига ўтиши синовдан ўтказилади, шунингдек кема ичидаги алоқа воситалари тест қилинади.

"Павел Державин" Новороссийск денгиз базасининг сув ҳудудини ҳимоя қилувчи кемалар бўлинмасига қўшилиши режалаштирилмоқда.

Олдинроқ Мудофаа вазирлиги, кема ҲДК таркибига шартномада кўрсатилган муддатдан олдинроқ қабул қилиниши ҳақида хабар берган эди. Флотга топширилиши 2020-йил охирига режалаштирилган.

Қора денгизда Горький номидаги Зеленодольск заводида қурилган "Василий Быков" ва "Дмитрий Рогачев" деб номланувчи иккита шундай соқчи кемалар аллақачон хизматни ўтамоқда.

22160 лойиҳасининг патрул кемалари Шимолий конструкторлик бюроси томонидан ишлаб чиқилган. Уларда Россияда биринчи бор денгиз қуролланишининг модулли концепцияси қўлланилган. Улар денгиз иқтисодий ҳудудини қўриқлаш ва ҳимоя қилиш учун мўлжалланган, қидирув-қутқарув вазифаларни бажариши, кемалар карвонини кузатиб бориши ва қароқчиларга қарши курашиши мумкин.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала