Жамият

Аббясов: касал одам инфекцияни бошқаларга юқтиришга ҳаққи йўқ

© Sputnik / Владимир Трефилов / Фотобанкка ўтишЗаместитель председателя Совета муфтиев России Рушан Аббясов, архивное фото
Заместитель председателя Совета муфтиев России Рушан Аббясов, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Коронавируснинг асосий хавфи шундаки, аломатлари енгил бўлган ташувчи одам, инфекцияни касалликка дош беролмаслиги мумкин бўлган одамга юқтириши мумкин - Рушан Аббясов.

Коронавируснинг асосий хавфи шундаки, аломатлари енгил бўлган ташувчи-одам, инфекцияни касалликка дош беролмаслиги мумкин бўлган одамга юқтириши мумкин, дейди Россия муфтийлар кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, РФ Мусулмонлар диний бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Рушан Аббясов.

Саломатлик - бу энг катта бойлик, уни ҳимоя қилиш керак, деб таъкидлайди Аббясов.

“Пайғамбар Муҳаммад алайҳиссаломнинг ва унинг саҳобаларининг суннатларидан маълумки, одамлар касал бўлганда ёки эпидемиялар рўй берганда, жамоавий ибодатлар, бозорларда савдо, карвон йўллари тўхтатилган, чунки тарқалиши мумкин бўлган хавф одамларнинг ҳолатини ёмонлаштириши мумкин эди”, - деди Аббясов Sputnik Тожикистонга берган интервьюсида.

Бу каби чекловлар эндиликда ҳам жорий қилинди, деди идора вакили.

“Касал одам инфекцияни тарқатишга ҳаққи йўқ. У уйда қолиши керак, бошқаларни юқтирмаслиги учун ўзини яккалаши лозим”, - деди Россия Муфтийлар кенгаши раисининг биринчи ўринбосари.

Шунингдек у, мусулмонлар Рамазон ойини ўз уйларида ўтказганларини эслатди.

“Унда биз ўз диндорларимизни ўз уйларини масжидга, ўз оилаларини эса жамоатга айлантиришга чақирдик. Аллоҳга шукур, Россияда бизнинг чақириқларимизга қулоқ солишди”, - деди Аббясов.

Тўлиқ шарҳни радиоподкастда тингланг.

Аббясов: священнослужитель, заболевший коронавирусом, должен самоизолироваться
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала