Жамият

Тақсимлаш маркази шифокорларига илк бор ойлик берилди

© Sputnik / Дильшода РахматоваМедперсонал Распределительного центра впервые получил зарплату
Медперсонал Распределительного центра впервые получил зарплату - Sputnik Ўзбекистон
Ўзэкспомарказда очилган Тақсимлаш маркази 500 ўринга мўлжалланган. Бу ерда COVID-19 гумон қилинган беморларга аниқ ташҳис қўйилади навбатдаги муассасага йўналтирилади.

ТОШКЕНТ, 24 июл - Sputnik. "Ўзэкспомарказ"даги очилган Тақсимлаш маркази шифокорларига илк бор ойлик берилди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири. 

Эслатиб ўтамиз, "Ўзэкспомарказ"да ташкил қилинган Тақсимлаш марказига коронавирус касали юқиши гумон қилинган фуқаролар олиб келинади. Бу ерда улар тўлиқ ташҳисдан ўтказилиб, унинг натижасига ва беморнинг ҳолатига кўра шифохонага ёки бошқа жойга йўналтирилади. Хасталик енгил кечаётган ва уй шароитида даволанишни маъқул деб билганлар эса уйида ўз-ўзини изоляция қилган ҳолда даволанишга юборилади.

Тақсимлаш маркази 500 ўринга мўлжалланган бўлиб, бу ерда ҳар бир беморлар алоҳида тўсиқлар билан ажратилган 2 кишилик боксларга жойлаштирилади. Марказда шунингдек, беморга биринчи ёрдам ҳам кўрсатилади. 

Марказда 250 нафар тиббиёт ходимлари ишлаши режалаштирилган. Улар орасида инфекционист, вирусолог ва бошқа қатор тор мутахассислар бор. Шунингдек барча керакли тест ва таҳлилларни ўтказиш учун зарур шароит ва ускуналар жамланган.

© Sputnik / Дильшода РахматоваМедперсонал Распределительного центра впервые получил зарплату
Тақсимлаш маркази шифокорларига илк бор ойлик берилди  - Sputnik Ўзбекистон
Медперсонал Распределительного центра впервые получил зарплату

 

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала