Иқтисод

Ўзбекистон, Эрон ва Афғонистон транспорт соҳасида янги битим имзолаши кутилмоқда

© Sputnik/Виктор ТолочкоПодписание документов
Подписание документов - Sputnik Ўзбекистон
Томонлар янги ҳужжатни шакллантириш учун уч томонлама экспертлар кенгашини ташкил этишга келишиб олишди.

ТОШКЕНТ, 25 июл - Sputnik. Ўзбекистон, Афғонистон ва Эрон транспорт соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди, деб хабар бермоқда Транспорт вазирлиги.

Трансграничная инициатива по поддержке образования афганских женщин в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Афғонистонлик аёллар Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини ўрганадилар

Онлайн мулоқот шаклида ташкил этилган учрашувда Ўзбекистон томонига Транспорт вазири Элёр Ғаниев, Афғонистон томонига мамлакат транспорт вазири Ямо Шамс, Эрон томонига эса мамлакатнинг йўл ва шаҳарсозликни ривожлантириш вазири Муҳаммад Исломи раҳбарлик қилган.

Ўзбекстон Транспорт вазири Элёр Ғаниев бугун дунёда кузатилаётган коронавирус пандемияси сабаб давлатлар ўртасидаги иқтисодий алоқалар жиддий равишда мураккаблашиб бораётганини, мазкур вазиятда мамлакатлар ўртасида транспорт соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада фаоллаштириш ва мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан қўшма қарорлар қабул қилиш зарурлигини даврнинг ўзи тақазо этаётганини алоҳида қайд этган.

Подвижной состав на путях сортировочной станции - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
Хитой Ўзбекистон орқали Европага чиқадиган янги транспорт коридорини ишга туширди

Таъкидланишича, бошқа давлатлар ўртасидаги юк ташиш ҳажми пасайиши кузатилаётган бир даврда Афғонистон йўналишида юк ташувлар ҳажми умумий динамикаси барқарор ўсиш суръатларини намоён этмоқда. Жумладан жорий йилнинг январ-июн ойлари давомида темир йўл транспорти орқали Афғонистондан ва Афғонистонга юк ташувлари ҳажми 2,5 млн.тоннани ташкил этди. Бу 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 50,6 % ўсишга эришилганини англатади. Айнан шунинг учун ҳам халқаро ҳамжамият Афғонистон ҳудудида амалга оширилаётган транспорт коридорларини ривожлантириш билан боғлиқ инфратузилма лойиҳаларига катта қизиқиш билдирмоқда. Айни шу жиҳатлардан келиб чиққан ҳолда учрашувда трансафғон темир йўлининг қурилиш масаласи ҳамда "Шимол-Жануб" транспорт коридори доирасида Эроннинг "Чохбохор" порти имкониятларидан унумли фойдаланиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Трасса М5 в Челябинской области после метели - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонлик ҳайдовчилар Эрон-Туркманистон чегарасида қолиб кетди

Шунингдек, учрашувда томонларнинг транзит потенциалини янада ривожлантиришда мавжуд қатор муаммолар хусусан, тариф масалалари, юк ташувлар хавфсизлигини таъминлашга қаратилган TIR тизимидан тўлиқ фойдаланиш, истиқболда электрон TIR тизимини жорий этиш ва давлатлар чегараларидаги божхона инфратузилмаларини яхшилаш каби масалаларни ҳамкорликда ҳал этиш чораларини кўриш бўйича фикр алмашилди.

Томонлар мавжуд муаммоларни ҳал этиш, давлатлар ўртасида юк ташиш ва транзит қилиш учун қулай шарт-шароитларни яратиш масалаларни тартибга солувчи янгиланган халқаро ҳужжатни имзолаш зарурлигини алоҳида қайд этиб ўтишди. Шу муносабат билан Эроннинг йўл ва шаҳарсозликни ривожлантириш вазири Муҳаммад Исломи ҳамкорликдаги лойиҳаларни давом эттириш мақсадида давлатлар ўртасида махсус ишчи гуруҳини ташкил этиш ва транспорт соҳасидаги муносабатларини тартибга солувчи янги битм имзолашни таклиф қилди. Томонлар янги ҳужжатни шакллантириш учун уч томонлама экспертлар кенгашини ташкил этишга келишиб олишди.

Автомобильное движение в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Тошкентда 7 та янги транспорт йўналиши очилади

Музокаралар давомида Ўзбекистон томони Эрон – Афғонистон – Ўзбекистон йўналишида илк автокарвонни ташкил этиш таклифини билдирди. Ушбу автокарвоннинг ташкил этилиши йўналиш бўйлаб юзага келиши мумкин бўлган муаммолар бўйича тасаввурга эга бўлишга ва уларнинг ечими юзасидан аниқ чораларни кўришга имконият яратади.

Мазкур таклиф Афғонистон ва Эрон томонидан ҳам маъқулланди. Эрон томони айнан мазкур йўналишда мултимодал транспорт коридорини ташкил этиш давлатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларнинг янада ривожланишга катта туртки беришини алоҳида қайд этиб ўтди. Муҳаммад Исломи шунингдек, 2021 йилда Эрон томони Чохбохор портидан мамлакатнинг Захедон шаҳригача темир йўл қуриб битказилиши ва ишга туширилишини бу эса ўз навбатида давлатлар ўртасида юк ташувлар ҳажмининг ортишига ҳисса қўшишини таъкидлади.

Флаг Японии - Sputnik Ўзбекистон
Сиёсат
Токио Тошкентга Афғонистон бўйича янги маслаҳат шаклини таклиф қилди

Афғонистон транспорт вазири Ямо Шамс давлатлар ўртасидаги транспорт ва транзит алоқаларини ривожлантиришга ва бу борадаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга қаратилган лойиҳаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрлиги билдирди. Эрон – Афғонистон – Ўзбекистон йўналишида илк мултимодал автокарвонни ташкил этиш ва бу жараёнда хавфсизлик масалалари Афғонистон ҳукумати томонидан тўлиқ таъминланишини таъкидлаб ўтган.

Учрашув сўнгида томонлар коронавирус пандемияси туфайли бугун вужудга келаётган қийин ва мураккаб вазиятга қарамасдан уч томонлама ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш бўйича ишларни давом эттириш зарурлигини, айнан давлатлар ўртасида транспорт соҳасидаги алоқаларни ривожлантириш учун катта имкониятлар мавжуд эканлигини қайд этишган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала