Дунёда

Шимолий Корея илк бор COVID-19 га гумонланиш ҳолати ҳақида хабар қилди

© AP Photo / Cha Song HoПрохожие в медицинских масках на одной из улиц Пхеньяна, Северная Корея
Прохожие в медицинских масках на одной из улиц Пхеньяна, Северная Корея - Sputnik Ўзбекистон
Аниқлик киритилишича, 19 июль куни COVID-19 га гумон қилинган шахс Жанубий Корея ва Шимолий Корея ўртасидаги чегарани ноқонуний кесиб, мамлакатга қайтган.

ТОШКЕНТ, 26 июл — Sputnik. Шимолий Корея 26 июль, якшанба куни мамлакатда биринчи марта COVID-19 га гумонланиш ҳолати ҳақида хабар берди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

Бу Кэсон шаҳрида рўй берган. Аниқлик киритилишича, 19 июль куни COVID-19 га гумон қилинган шахс Жанубий Корея ва Шимолий Корея ўртасидаги чегарани ноқонуний кесиб, мамлакатга қайтган.

Врачи в госпитале для лечения зараженных коронавирусной инфекцией COVID-19 - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда COVID-19га чалинган беморлар сони 19,3 мингдан ошди

КХДР эпидемияга қарши курашиш ташкилоти ушбу шахснинг таҳлили ноаниқ натижани кўрсатганини маълум қилган. У карантинга жойлаштирилган. Ҳукумат у билан мулоқот қилганларни аниқламоқда.

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин КХДРда ҳукмрон Меҳнат партияси Сиёсий бюросининг фавқулодда йиғилишини ўтказган. Унинг қарори билан Кэсон шаҳри ёпилган ва фавқулодда ҳолат жорий этилган.

Расмий маълумотларга кўра, Шимолий Кореяда коронавирус аниқланмаган. Агар Жанубий Кореядан қайтган ўша кишида коронавирус тасдиқланса, бу мамлакатдаги илк касалланиш ҳолати бўлади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала