Иқтисод

Ўзбекистон ва Эрон Ҳукуматлараро комиссия йиғилишини ўтказишни режалаштирмоқда

© Sputnik / Рамиз БахтияровФлаги Ирана и Узбекистана
Флаги Ирана и Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Музокаралар натижасида жорий йилнинг иккинчи ярмида савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар, илмий-техникавий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича Ўзбекистон-Эрон ҳукуматлараро комиссиясининг йиғилишига тайёргарлик кўриш ишларини бошлашга қарор қилинди.

ТОШКЕНТ, 26 июл — Sputnik. Ўзбекистон ва Эрон жорий йилнинг иккинчи ярмида режалаштирилаётган Ҳукуматлараро комиссия йиғилишига тайёргарлик кўриш ишларини бошлашга қарор қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари Сардор Умурзаков ва Эрон иқтисодий масалалар бўйича вице-президенти Муҳаммад Наҳавандиан билан видеоконференция орқали музокараларида маълум қилинди.

Мулоқот чоғида Қишлоқ хўжалиги, электроэнергетика, кимё ва нефть-кимё соҳаларида саноат кооперация қилишга бўлажак ўзбекистонлик ва эронлик ҳамкорларни фаол жалб этишга келишиб олинди.

Эрондаги “Киш”, “Чобаҳор”, “Арас” эркин иқтисодий зоналари ва Ўзбекистондаги “Навоий” ва “Ангрен” ЭИЗлари ўртасида саноат кооперацияси асосида муваффақиятли ҳамкорликни йўлга қўйиш истиқболлари алоҳида кўриб чиқилди.

Подписание документов - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон, Эрон ва Афғонистон транспорт соҳасида янги битим имзолаши кутилмоқда

Суҳбат давомида икки томонлама савдо-иқтисодий муносабатлар кўриб чиқилди. Ўзаро савдо ҳажмини ошириш учун бир қатор шарт-шароитлар хусусан, икки мамлакатнинг жўғрофик жиҳатдан яқинлиги ва ривожланган транспорт инфратузилмасининг мавжудлиги таъкидланди.

1993 йилда Ўзбекистон ва Эрон ўртасида имзоланган “Имтиёзли савдо тўғрисидаги битим”нинг янги таҳририни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, икки мамлакатнинг транзит салоҳиятидан янада самарали фойдаланиш учун янги имкониятлар яратиш ва Эрон ва Ўзбекистонни боғловчи транспорт йўлаклари орқали юк ташиш ҳажмини ошириш мақсадида транспорт ва логистика соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш борасидаги келгусидаги режалар муҳокама қилинди.

Музокаралар натижасида жорий йилнинг иккинчи ярмида савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар, илмий-техникавий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича Ўзбекистон-Эрон ҳукуматлараро комиссиясининг йиғилишига тайёргарлик кўриш ишларини бошлашга қарор қилинди.

Муҳокама этилган ҳамкорлик йўналишларини амалга ошириш бўйича қўшма ишчи гуруҳи тузиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Ишчи гуруҳ аъзолари Эрон томони билан эришилган келишувларни сифатли ва ўз вақтида амалга оширишнинг ўзига хос механизмларини назарда тутувчи биргаликда амалга ошириладиган “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала