Ҳодисалар

Андижонда 21 киши иштирокидаги йирик жанжалнинг олди олинди

© Sputnik / Табылды КадырбековМужчина показывает разбитый кулак, архивное фото
Мужчина показывает разбитый кулак, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Хонободда 16 нафар ўсмир тенгдоши ва унинг отасини урмоқчи бўлиб тўпланган. Бундан ИИБ ходимлари хабар топиб, ҳодиса жойига етиб борган.

ТОШКЕНТ, 27 июл — Sputnik. Андижон вилоятида 21 киши иштирокидаги катта безориликнинг олди олинди. Бу ҳақда Тергов департаменти матбуот хизмати хабар қилмоқда.

22 июль куни Хонобод шаҳар “Кампирровот” МФЙда яшовчи 36 ёшли О.М. фарзанди 16 ёшли А.Н. билан бир нечта тенгдошлари уришмоқчи эканлигини эшитиб қолади. Ота фарзандини Оби-ҳаёт кўчасига олиб бориб, у ерда бўлган вояга етмаганлар – 16 ёшли М.А., О.А., К.А., Х.Н., Э.Т. ҳамда Э.П.нинг йўлини тўсиб, улардан қай бири фарзанди билан бирга-бир уришмоқчи эканлигини сўрайди. Шундан сўнг далага олиб ўтиб, М.А. ва О.А. билан ўғлини бирга-бир уруштирган.

Бильярдные шары - Sputnik Ўзбекистон
Ҳодисалар
Тошкентда икки безори бильярд клуби бошқарувчисини дўппослади

Жанжал вақтида М.А.нинг танишлари жанжалга аралашганлиги учун О.М. фарзандининг тенгдошлари бўлган М.А., О.А. ва Х.Н.ни уриб тан жароҳати етказган.

Шундан сўнг, М.А. ва О.А. ота-ўғил билан урушни давом эттириш мақсадида ўзларининг 14 нафар тарафдорини чақириб, ота-болани урмоқчи бўлиб, “Кампирровот” МФЙда тўпланган.

Бундан шаҳар ИИБ ходимлари хабар топиб, ҳодиса жойига етиб борган. Ушбу шахсларга қонуний чора кўриш мақсадида ИИБ биносига олиб келган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 1-қисми (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, М.А. ва О.А. ҳамда уларнинг 14 нафар тарафдорларига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг тегишли моддалари билан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала