Жамият

Тошкентда карантин учун қанча маблағ ажратилди?

© Sputnik / Рамиз БахтияровБектемирский пост ГАИ
Бектемирский пост ГАИ - Sputnik Ўзбекистон
Салкам 200 миллиард сўм - Тошкентда Карантин билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун Инқирозга қарши кураш жамғармаси ва Тошкент шаҳрининг маҳаллий бюджетидан маблағ ажратилди.

ТОШКЕНТ, 27 июл – Sputnik. Тошкентда COVID-19га қарши кураш учун 195 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ажратилди. Ушбу маблағлар карантин марказларни таъминлаш, тиббиёт ходимлари маошлари, гигиеник воситалар ва бошқа нарсаларга сарфланди. Бу ҳақида Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот котиби Фурқат Маҳмудхўжаев АОКАда бўлиб ўтган брифингда хабар қилди.

Маблағларнинг катта қисми, (104,8 млрд.) Юқоричирчиқ туманидаги фуқароларни карантинда сақлаш маркази харажатлари учун срафланади. Ушбу харажатларнинг аксарияти (93 млрд.) озиқ-овқат харажатларидир. Гигиеник воситалар ва кундалик эҳтиёж буюмлари учун ( 11,6 млрд.) сарфланади.

Карантин билан боғлиқ харажатлар – 90,2 миллиард сўмни ташкил қилди. Ушбу маблағлар тиббиёт ходимларига тўловлар учун (52 млрд.)  СЭС ва ССБ учун Дамас ва Исузу автомобиллари сотиб олиш учун (15,2 млрд.), дори –дармон сотиб олиш учун (15 млрд.) ва  Тиббиёт муассасалари учун гигиеник воситалар ва кундалик эҳтиёж буюмлари учун ( 7,6 млрд.) сарфланиши режалаштирилган.

Хабарда айтилишига кўра, юқорида айтиб ўтилган маблағларнинг 122,7 миллиарди (63%) – Республика бюджетидан ва 70,3 (36%)  миллиарди – маҳаллий бюджетдан ажратилган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала