Иқтисод

Volkswagen Caddy автомобиллари нархи маълум қилинди

Ўзбекистонда автомобиллар уч хил кўриниш ва комплектацияда таклиф этилмоқда: Cargo, Kombi ва Trendline.

ТОШКЕНТ, 27 июл — Sputnik. Тошкентда 27 июль куни Volkswagen Caddy автомобиллари тақдимоти бўлиб ўтди. Унда сотувга чиқариладиган автомобиллар нархи эълон қилинди, деб хабар қилмоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Тақдимотда автомобиль уч хил кўриниш ва комплектацияда таклиф этилди:

  • Cargo (юк ташувчи версияси) — 172,1 миллион сўм;
  • Kombi (аралаш версия) — 190 миллион сўм;
  • Trendline (йўловчи ташувчи версияси) — 221,9 миллион сўм.

Автомобиллар 27 июль куни тушдан сўнг сотувга чиқарилади.

Таъкидланишича, Tashkent Autocenter биринчи дилерлик маркази пойтахтда очилган. Яқин кунларда Тошкент, Жиззах ва Қўқонда ҳам дилерлик марказлари очилиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда Volkswagen Caddy савдоси июлдан бошланаши ҳақида хабар қилган эдик.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала