Жамият

Йил бошидан буён Ўзбекистон аҳолиси неча кишига кўпайгани маълум қилинди

Давстатқўм маълумотларига кўра, Ўзбекистон аҳолиси 2020 йилнинг 1 июль ҳолатига кўра, 34 миллион 191,7 минг кишини ташкил этмоқда.

ТОШКЕНТ, 27 июл — Sputnik. Ўзбекистон аҳолиси 2020 йилнинг 1 июль ҳолатига кўра, 34 млн 191,7 минг кишини ташкил этиб, йил бошидан 286,5 минг кишига ўсган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати раҳбари маълум қилди.

Таъкидланишича, аҳолининг 17 млн 195,9 минг кишиси эркаклар ва 16 млн 995,8 минг кишиси аёлларни ташкил этган.

Жами аҳолидан 17 млн 301,0 минг киши шаҳар жойларда ва 16 млн 890,7 минг киши қишлоқ жойларда истиқомат қилмоқда.

6 ой мобайнида 75,5 мингта никоҳлар қайд этилган бўлса, 12,8 мингта  ажрим ҳолатлари кузатилган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала