Дунёда

Икки мушук чўлоқ итни йўлдан ўтказиб қўйди – интернет фойдаланувчилари ҳайратда

© REUTERS / Pascal RossignolДомашняя кошка смотрит в окно на уличную кошку
Домашняя кошка смотрит в окно на уличную кошку - Sputnik Ўзбекистон
Ижтимоий тармоқда икки мушук жароҳатланган итга йўлдан ўтишига ёрдам бергани акс этган видео тез суратларда тарқалмоқда.

ТОШКЕНТ, 28 июл — Sputnik. Ижтимоий тармоқларда икки мушук жароҳатланган итга йўлдан ўтишига ёрдам бергани акс этган видео тарқалмоқда.

"Московский комсомолец" ёзишича, бу ҳолат Краснодар ўлкаси трассасида кечаси содир бўлди.

Mash Telegram-каналда жойлаштирилган видеода ҳайдовчи йўлда қандайдир ҳайвонларни кўриб қолади ва дарҳол автомобилни тўхтатади.

Машина уларга яқинлашганда, ҳаммаси аён бўлди – икки мушук чўлоқ итга йўлдан ўтишига ёрдам берган экан.

“Бутун бошли делегация экан... қаранг, уни қўриқлашмоқда! У эҳтимол ногирон бўлса керак”, - дейди ҳайдовчи кадр ортидан.

Видео интернет фойдаланувчиларини ҳайратда қолдирди. Кўпчилик “бу ит ва мушук ўртасида ўзаро ёрдам бўлса керак”, деган изоҳ ёзишган.

 

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала