“Straus House” мансабдорлари 7 йилдан 9 йилгача қамалди

© Sputnik / Владимир ФедоренкоМужчина держит наручники
Мужчина держит наручники - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Straus House” мансабдорлари устидан суд ҳукми эълон қилинди. МЧЖ таъсисчиси бир модда билан оқланди, қолганлари билан эса 9 йилга кесилди.

ТОШКЕНТ, 28 июл — Sputnik. Жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида “Straus House” мансабдорларига нисбатан суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар берди.

Суд ҳукмига кўра, “Straus House” МЧЖ таъсисчиси И.Исроилов Ўзбекистон ЖКнинг 238-моддаси (ёлғон гувоҳлик бериш) 3-қисмининг “а” банди билан оқланиб, 168-моддаси 4-қисмининг “а”, “в” бандлари, 184-моддасининг 3-қисми, 189-моддасининг 1-қисми, 243-моддаси ва 227-моддаси 2-қисмининг “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди. Унга узил-кесил ўташ учун 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

“Straus House” МЧЖ директори А. Махмуталиев ЖКнинг 168-моддаси 4-қисмининг “а”, “в” бандлари, 184-моддасининг 3-қисми, 189-моддасининг 1-қисми ва 227-моддаси 2-қисмининг “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга узил-кесил ўташ учун 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Straus house директори Исроилов Иброҳим - Sputnik Ўзбекистон
Жўжа санаш насиб этмади - Strаus House директори ҳибсга олинди

“Straus House” МЧЖ директори ўринбосари Д. Қутпиддинов ЖКнинг 168-моддаси 4-қисмининг “а”, “в” бандлари, 184-моддасининг 3-қисми, 189-моддасининг 1-қисми ва 227-моддаси 2-қисмининг “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга узил-кесил ўташ учун 8 йил 5 ой 26 кун муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Улар тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташади.

“Straus House” МЧЖ бош ҳисобчиси О. Саидов ЖКнинг 168-моддаси 4-қисмининг “а”, “в” бандлари, 184-моддасининг 3-қисми, 189-моддасининг 1-қисми ва 227-моддаси 2-қисмининг “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга узил-кесил ўташ учун 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Жиноят иши юзасидан хатланган мол-мулк тегишли тартибда жабрланувчиларга нисбатан етказилган зарарлар ўрнини пропорционал тартибда қоплаш учун қаратилиши белгиланди.

Иброхим Исроилов - Sputnik Ўзбекистон
“Straus House” таъсисчиси туяқуш ўрнига Малибу сотиб олган

Судланувчилар И. Исроилов, А. Махмуталиев, Д. Қутпиддинов ва О. Саидовлардан солидар тартибда тегишли тартибда давлат фойдасига 222 386 043 сўм ундирилиши белгиланди.

И. Исроиловдан “EZOZ MAX” ва “СFS MAX” МЧЖларнинг фаолияти юзасидан жабрланувчиларга етказилган моддий зарар ундирилиши белгиланди.

И. Исроилов, А. Махмуталиев, Д. Қутпиддинов ва О. Саидовлардан солидар тартибда “Straus House” МЧЖнинг фаолияти юзасидан жабрланувчилар фойдасига етказилган моддий зарар миқдори ундирилиши белгиланди.

Жиноят иши юзасидан Ўзбекистон ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг АТИБ “Ипотека банк” Меҳнат филиали ҳисоб-рақамида сақланаётган ҳамда хатланган Покистоннинг “Chemikals & Marbels Lahore Pakistan” компаниясига туяқуш жўжаларини сотиб олиш мақсадида шартномага асосан кўчирилган 1 854 000 000 сўм миқдоридаги пуллар тегишли тартибда етказилган моддий зарарларни қоплашга пропорционал тартибда қаратилиши белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ошкентда 300 кишидан пул олган, лекин шартномани бажармаган “Strаus House” МЧЖ директори ҳибсга олингани хабар қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0