Қозоғистонда 3 августдан карантин енгиллаштирилади

© Sputnik / Владислав Воднев Символ столицы Казахстана - Байтерек - с высоты птичьего полета. Невероятный ракурс!
Символ столицы Казахстана - Байтерек - с высоты птичьего полета. Невероятный ракурс! - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой мамлакатда 3 августдан карантин енгиллаштирилишини маълум қилди. Шу билан бирга қатор чекловлар ўз кучида қолади.

ТОШКЕНТ, 28 июл — Sputnik. Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой мамлакатда 3 августдан карантин енгиллаштирилишини маълум қилди.

Sputnik Қозоғистон нашри хабарига кўра, карантин чораларининг енгиллаштирилишига мамлакатда COVID-19 билан касалланиш ва ўлим даражасининг пасайиши ҳамда ҳафта давомида ўринларнинг бандлиги 70 фоиздан ошмаслиги сабаб бўлади.

3 августдан рухсат берилади:

- савдо марказлари, савдо уйлари, кун ва вақтини чегаралаган ҳолда савдо тармоқлари, ёпиқ озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат бозорлари;

Самолет на фоне суперлуния во Франкфурте, Германия - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон авиарейсларни тиклашга тайёрланмоқда

- болаларни коррекциялаш кабинетлари, ўқув марказлари, болаларнинг ривожланиш марказлари, 5 кишидан ошмайдиган гуруҳларда тўгараклар;

- навбатчи гуруҳлар режимида мактабгача таълим муассасалари;

- гўзаллик салонлари, сартарошхоналар, косметик ва косметологик, маникюр ва педикюр хизматларини кўратувчи марказ ҳамда салонлар;

- ижтимоий масофаланишга риоя қилган ҳолда очиқ ҳавода шахсий ва гуруҳ машғулотларни, шунингдек, 30 кишидан ошмаган ҳолда спорт бўйича миллий терма жамоа машғулотларини ўтказиш;

- аҳолининг кўчалар бўйлаб ҳаракатланиши, боғлар, хиёбон ва қирғоқ бўйларига ташриф буюриш — уч кишидан ошмаган гуруҳ ҳолида;

Ниқоб, санитария ва дезинфекция режимига ва ўриндиқларнинг 50 фоиздан кўпи тўлмаган ҳолда жамоат транспортларида белгиланган вақт оралиғида ташишга рухсат этилади.

Қуйидаги тақиқлар сақлаб қолинади:

- барча турдаги оммавий тадбирлар, кинотеатрлар, фуд-кордлар, банкет заллари.

Приспущенный флаг Кыргызстана на центральной площади в Ала-Тоо. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Коронавирус Марказий Осиёда: Ўзбекистон карантинни узайтиради, Қирғизистонда миллий мотам

- ресторанлар, барлар, тунги ва ўйин клублари;

- маданий объектлар, музейлар фаолияти, конференциялар, кўргазма ва форумлар ўтказиш;

- спорт заллари, фитнес-марказлар, бассейнлар, пляжлар, аквапарклар;

- диний объектлар фаолияти;

- шаҳар ташқарисига қатновчи йўловчи поездлари (электричка, иш поездларидан ташқари), умумий вагонларни шакллантириш, шаҳарлараро автобуслар (микроавтобуслар) ҳаракати.

Мамлакат ССВ раҳбари маълумотларига кўра, Қозоғистонда 5 июлдан буён 35 951 та янги коронавирус ҳолати қайд этилган. Чеклов чоралари жорий этилган вақт мобайнида янги ҳолатлар кўпайиши 29 фоизга камайган. Бир сутка давомида ўртача 1600 та янги касалланиш ҳолати аниқланмоқда.

Янгиликлар лентаси
0