Ўзбекистонда ўлим ҳолатлари ўтган йилгига нисбатан 0,1 промиллега пасайган

© AP Photo / Ebrahim NorooziЛюди в защитных костюмах проводят церемонию погребения человека умершего от COVID-19
Люди в защитных костюмах проводят церемонию погребения человека умершего от COVID-19 - Sputnik Ўзбекистон
Ўлим ҳолатларининг энг кўп фоизи қон айланиш тизими касалликлари туфайли юз берган, дея хабар қилинган Давлат статистикаси маълумотларида

ТОШКЕНТ, 28 июл - Sputnik. 2020 йилнинг январь—июнь ойларида 74,6 мингта (4,4 промилле) ўлим қайд этилган бўлиб, ўлим ҳолатлари 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 0,1 промиллега тушган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар бермоқда.

Во всех исторических объектах Самарканда установлены дезинфицирующие тунели. - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Ўзбекистонда аниқланган коронавирус ҳолати 21,5 мингтадан ошди

Келтирилган маълумотларга кўра, 2020 йилнинг январь—июнь ойларида қайд этилган ўлим ҳолатининг:

59,3 %и қон айланиш тизими касалликларидан; 9,5 % ўсимталардан; 4,9 % овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликларидан; 4,8 %и бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишдан; 4,7 %и нафас олиш аъзолари касалликларидан; 1,3 %и юқумли ва паразитар касалликлардан; 15,5 %и бошқа касалликлар туфайли юз берган.

Рўйхатга олинган 1 ёшгача вафот этган болалар сони 4,1 минг нафарни ташкил этган.

Авария  в Берунийском районе Каракалпакстана в результате которой погибли 4 человека - Sputnik Ўзбекистон
Карантин чоралари туфайли Ўзбекистон йўлларида ўлим ҳолатлари 40%га пасайди

Уларнинг 52,7 %и перинатал даврда юзага келадиган ҳолатлардан; 22,3 %и нафас олиш аъзолари касалликларидан; 10,7 %и туғма аномалиялардан; 3,6 %и юқумли ва паразитар касалликлардан; 1,9 %и бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишдан; 0,6 %и овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликларидан; 8,2 %и бошқа касалликлар туфайли юз берган.

Шунингдек, 2020 йилнинг январь—июнь ойларида 365,2 мингта бола туғилганлиги қайд этилган бўлиб (фақат тирик туғилганлар инобатга олинган), мос равишда 1000 аҳолига нисбатан туғилиш коэффициенти 21,6 промиллени ташкил этган. Бу 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 0,6 промиллега ошган (2019- йилнинг январь—июнь ойларида 21,0 промилле бўлган).

Шу билан бирга, статистик маълумотларга кўра, Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 2020- йил 1- июл ҳолатига кўра, 34 191,7 минг кишини ташкил этиб, йил бошидан 286,5 минг кишига ёки 0,8 % га ўсган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала