Ўзбекистонда коронавирус: 29 июль асосий хабарлари

© Sputnik / Владимир Астапкович / Медиабанкка ўтишВрач в госпитале для лечения зараженных коронавирусной инфекцией COVID-19
Врач в госпитале для лечения зараженных коронавирусной инфекцией COVID-19 - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бир сутка давомида 205 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 22 374 нафарни ташкил қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 29 июл — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

Новый коронавирус атипичной пневмонии SARS-CoV-2. Также известный как 2019-nCoV - Sputnik Ўзбекистон
Олимлар “тождор вирус”га қарши ўзига хос иммунитетни аниқлади

Бир сутка давомида 205 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 22 374 нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланишлар:190 нафари — Тошкент шаҳрида (94 нафари — аҳоли орасида, 96 нафари — Ўртасарой карантин марказидаги  хориждан келган фуқаролар, 11 нафари — Андижон вилоятида, 4 нафари — Тошкент вилоятида бемор билан мулоқот орқали юқтирган.

Даволаниш кўрсаткичи

Бугуннинг ўзида 403 нафар бемор тузалиб, ўз уйларига кузатилди. Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 12 668 нафарга етди.

Айни пайтда 9 577 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Ўлим ҳолатлари

Кун давомида икки нафар бемор - Сирдарёда 70 ёшли эркак ва Тошкентда 55 ёшли эркак вафот этди.

Уларга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Ҳамроҳ касалликлар (қандли диабет, юрак ишемик касаллиги, зўриқиш стенокардияси, гипертония) билан ҳам оғриган. Ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморларнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги ҳамда ўпка шишидан вафот этган.

Ўзбекистонда жами 129 киши пандемия қурбони бўлди.

COVID-19 га тест олиш

Тошкентнинг Юнусобод тумандаги “Олой” бозори автотураргоҳ ҳудудида аҳолидан коронавирусга тест олиш ва инсон саломатлиги ҳамда иммунитетини текшириш бўйича тиббиёт пунктлари ташкил қилинмоқда.

Саккиз миллион долларлик битим

"Трастбанк" хусусий акциядорлик банки Халқаро Ислом савдо ва молия корпорацияси (Ислом тараққиёт банкининг шўъба компанияси) билан 8 миллион доллари миқдорида янги молиялаштириш линиясини ажратиш тўғрисида битим имзолади.

Российские туристы вынуждены продлить пребывание во Вьетнаме в связи с коронавирусом - Sputnik Ўзбекистон
ЖССТ Вьетнамда COVID-19 нинг янада юқумли шакли тарқалгани юзасидан муносабат билдирди

“Ковид”га қарши олинган кредитлар

Халқаро ташкилот ва жамғармалар томонидан коронавирусга қарши курашиш учун Ўзбекистонга ажратилган кредитларнинг умумий ҳажми 1 миллиард доллардан ошди.

Жаҳон банки томонидан Ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш лойиҳаси (2-транш) юзасидан қўшимча молиялаштириш сифатида 200 миллион доллар миқдоридаги имтиёзли кредит 30 йил муддатга (шундан, 5 йил имтиёзли давр) 1,2 фоиз ўзгарувчан ставкада (6 ойлик либор + 0,88 фоиз ўзгарувчан спред) ажратилди.

Шу билан бирга, Халқаро валюта жамғармаси томонидан республика иқтисодиётига коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш мақсадида 375 миллион доллар эквивалентида кредит маблағлари ажратилди.

Дунё саломатлиги

Сўнгги маълумотларга кўра, инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 16,7 миллиондан ошди, 661 минг киши вафот этди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (4,3 млн), Бразилияда (2,5 млн), Ҳиндистонда (1,5 млн).

Янгиликлар лентаси
0