Алишер Шодмонов госпиталга ётқизилди

© Sputnik / Рамиз БахтияровМинистр здравоохранения Узбекистана Алишер Шадманов
Министр здравоохранения Узбекистана Алишер Шадманов  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Алишер Шодмонов Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказида стационар шароитда режали даволаш муолажаларини олмоқда.

ТОШКЕНТ, 30 июл — Sputnik. Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов режали даволаш муолажаларини олмоқда. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Маълум қилинишича, вазир Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказида стационар шароитда даволанмоқда.

Хабарда вазирнинг аҳволи қониқарли экани қўшимча қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Санитария-эпидемиологик назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабековда коронавирус аниқлангани хабар қилинган эди. Унда касаллик енгил кўринишда кечмоқда.

Янгиликлар лентаси
0