Жамият

ССВ: Ўзбекистонда 172 нафар коронавирус бемори ўта оғир аҳволда

© Sputnik / Татьяна Макеева / Фотобанкка ўтишРабота медиков с больными COVID-19
Работа медиков с больными COVID-19 - Sputnik Ўзбекистон
Ҳозирда мамлакатда 9 803 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 365 нафари оғир, 172 нафари эса ўта оғир аҳволда.

ТОШКЕНТ, 30 июл — Sputnik. Ўзбекистонда коронавирус билан касалланган сони 287 нафарга кўпайиб, 22 872 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилмоқда.

Главный санинспектор Узбекистана - Нурмат Отабеков  - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Бош эпидемиолог Нурмат Отабековда COVID-19 аниқланди

Янги касалланганларнинг 58 нафари Тошкент шаҳридаги карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 116 нафари Тошкент вилоятида, 43 нафари Самарқанд вилоятида, 23 нафари Андижон вилоятида, 15 нафари Сурхондарё вилоятида, 11 нафари Навоий вилоятида, яна 11 нафари Наманган вилоятида ҳамда 10 нафар Қашқадарё вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

"Ҳозирда мамлакатимизда 9 803 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 365 нафари оғир, 172 нафари эса ўта оғир аҳволда", - дейилган хабарда.

Шу пайтга қадар 12 937 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (57 фоиз) соғайган. 132 нафар бемор вирус қурбонига айланган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала