Дунёда

Шафқатсиз йиртқичлар: “кит қотиллари”нинг ҳужуми видеога олинди

© AFP 2018 / MARCEL MOCHETКасатка
Касатка - Sputnik Ўзбекистон
Австралия қирғоқлари яқинида уч бош косатка кит ва унинг боласига ҳужум қилди. Улар ўртасида кураш икки соат давом этди.

ТОШКЕНТ, 30 июл — Sputnik. Австралия қирғоқлари яқинида балиқчилар бир тўда косаткаларнинг кит ва унинг боласига ҳужум қилиши ҳолатига гувоҳ бўлишди.

Денгиз йиртқичининг ови тасвирга олинган видео RTE News YouTube –каналига жойлаштирилди.

The Daily Mail нашри ёзишича, 24 июл куни уч косатка кит ва унинг боласининг орқасидан қувиб бориши Нингалу маржон рифлари олдида юз берди.

Бу ҳолатни балиқчи Шейн Стивен ва унинг дўсти дрон ёрдамида тасвирга олишга муваффақ бўлди. Уларнинг сўзларига кўра, жониворларнинг жанги икки соат давом этди.

Кит боласи билан сўзиб кетаётган эди, улар яқинига уч бош косатка сузиб келади. Икки йиртқич галма-гал она кит олдига сузиб келиб, уни чалғитишади, шу вақт учинчи косатка икки ҳафталик кит боласини ушлаб олишга ҳаракат қилади. Она кит жон-жаҳди билан курашади, бироқ косаткалар кит боласини ўлдириб қўйишади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала