Вирус блокаторлари рекламаси ёлғон - Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги

© Пресс-служба ГТКВ Ташкенте мужчина пытался продать блокаторы вирусов за 306 миллионов сумов
В Ташкенте мужчина пытался продать блокаторы вирусов за 306 миллионов сумов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Вирус блокаторлари рекламада айтилганидек, инсонни 99% вируслардан ҳимоя қилиши ҳеч қаерда текширилмаган ва тасдиқланмаган - Оқилов.

ТОШКЕНТ, 30 июл - Sputnik. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги охирги пайтларда шахсий ҳимоя ниқоби, қўлқоп ва антисептик каби оммавийлашиб бораётган вирус блокаторларининг ҳимоя хусусиятлари ҳақида батафсил маълумот берди. 

Агентлик ушбу ҳимоя воситалари, рекламада айтилганидк инсонни 99 % вируслардан ҳмиоя қилмаслигини хабар қилинган. 

Хусусан, ушбу воситалар рекламасида уларнинг таркибидаги қаттиқ хлор диоксиди одам атрофида 1 метр масофани "дезинфекция қилиши" ва барча вирус, бактерия, замбуруғлар ва аллергия қўзғатувчилар билан курашиш имкониятига эга, дейилган. Ундан ташқари ушбу блокаторлар қуш гриппи, гепатит, пневмония, ЎРВИ, зотилжам, сил, менингит ва бошқа асосий пандемияга олиб келувчи вируслардан ҳам ҳимоя қилиши айтиб ўтилган. Ваҳоланки, ҳеч қаерда уларнинг ушбу хусусиятларини тасдиқловчи тадқиқотлар ўтказилмаган. Бу ҳақида хорижий ОАВларда ҳам хабар қилинган, дейилган хабарда.

Шунингдек, Агентлик бу борада Коронавирусга қарши курашиш штабининг аъзоси Хабибулла Оқиловнинг сўзларини келтирган.  

"Афсуски, ушбу воситанинг самарадорлиги ҳақидаги даъволар мазкур блокаторларнинг ҳаводаги вирусларни зарарсизлантиришга қодирлигини исботлайдиган илмий асосга эга эмас. Дарҳақиқат, хлор диоксиди грипп вируси фаоллигини камайтирган тадқиқотлар мавжуд, лекин бунинг учун, биринчи навбатда ушбу моддани инсон ён-атрофга сепиш зарур бўлади, пластик ёки қоғоз сиртига эмас. Бундан ташқари, тажрибада восита фақат бир касаллик қўзғатувчиси учун синовдан ўтказилган, ишлаб чиқарувчи эса уни 99% мавжуд бўлган микротаналардан ҳимоя қилишини таъкидламоқда", - деган эди Оқилов блокаторлар ҳақида.   

Ушбу муносабат билан, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги нотўғри реклама тарқалишини олдини олиш мақсадида, зарур чораларни кўрмоқда. Ввирус блокаторлари ишлаб чиқарувчилар, етказиб берувчилар ва тарқатувчиларга реклама қонун ҳужжатлари талабларига қатъий амал қилиш тўғрисида огоҳлантирувчи хатлар юборилди.

Янгиликлар лентаси
0