Ҳодисалар

Хоразмда хотини бор эркак билан учрашган қиз “самосуд” қилинди

Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
26 ёшли эркак ўзининг 20 ёшли аёл таниши билан учрашган. Буни кўриб қолган эркакнинг турмуш ўртоғининг дугоналари қизни дўппослашди.

ТОШКЕНТ, 4 авг — Sputnik. ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти Хоразм вилояти Гурлан туманида рўй берган “самосуд” акс этган видео юзасидан расмий маълумот берди.

Аниқланишича, 24 июль куни 26 ёшли эркак ўзининг таниши 20 ёшли (аёл) билан учрашган. Буни эркакнинг турмуш ўртоғининг дугоналари кўриб қолиб, унга хабар беришган.

Драка - Sputnik Ўзбекистон
Ҳодисалар
Тошкент ИИББ интернетда кенг тарқалган “Қўйлиқ” бозоридаги “самосуд”га изоҳ берди

Сўнгра дугоналар ўша қизни турли хил уятли сўзлар билан ҳақорат қилиб, дуч келган жойига уриб тепишган.

Жанжални дугоналардан бири видеотасвирга олиб, кейинчалик ижтимоий тармоқларда тарқатиб юборган.

Гурлан тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тергов департаменти фуқаролардан юқоридаги каби ҳолатларда ўзбошимчалик билан ҳаракат қилиб, хато қилганларни ўзлари жазолашга уринмасликни, белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилишни сўраган.

Янгиликлар лентаси
0