ТОШКЕНТ, 4 авг — Sputnik. Қозоғистондаги зилзила кучи Тошкентда ҳам сезилди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилмоқда.
04.08.2020 йил, Тошкент вақти билан 02:59 да (03.08.2020 йил, Гринвич бўйича 21:59 да) Қозоғистонда зилзила содир бўлди.
Зилзила координаталари: 41,7 градус шимолий кенглик; 69,62 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,7. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпицентридан Тошкентгача масофа 59 км шимолий-шарқий йўналиш бўйича.
Тошкент : 59 км, 3 балл.