Жамият

Ўзбекистонда 30 кишилик тўй ўтказиш талабини доимий сақлаб қолиш таклиф қилинмоқда

CC0 / Unsplash / Nick Fewings / Свадебное украшение на машиен
Свадебное украшение на машиен - Sputnik Ўзбекистон
Ўттиз киши иштирокида тўй ўтказиш кўпчиликка маъқул келди. Эндиликда фуқаролар тўй ўтказишдаги бундай чегара карантиндан кейин ҳам сақланиб қолишини хоҳлашмоқда.

ТОШКЕНТ, 5 авг - Sputnik. "Менинг фикрим" жамоавий мурожаатлар порталига тўй маросимларини 30 кишилик тартибда ўтказилишини доимий сақлаб қолиш ҳақида петиция жойлаштирилди.

Свадебные кольца - Sputnik Ўзбекистон
Аналитика
Дабдабанинг дабдаласи: дабдабага қарши қонун қабул қилинадиган вақт келди

"Ижтимоий тармоқларда "яшил" ҳудудларда 30 кишилик тўйларни ўтказишга рухсат берилганини гувоҳи бўлмоқдамиз. Кўпчилик тўйлардаги бундай чегара карантиндан кейин ҳам сақланиб қолишини хоҳламоқда.

Шу сабабли, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Кенгаши ва Сенати Кенгашининг "Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги Қўшма қарорида белгиланган тўйларга 200 кишидан ортиқ меҳмон чақирмаслик ҳақидаги қоидани "30 кишилик" деб ўзгартиришни таклиф қиламан.

Угощения на узбекской свадьбе - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Сурхондарёда ҳашаматли тўй оммавий карантин билан тугади

Тўй тараддудида юрганларнинг кўпчилиги шу кунларда тезроқ тўйини ўтказишга шошилаётгани сир эмас. Ёшлар ҳам бунга қаршилик қилаётгани йўқ. Тўйларни ихчам, дабдабабозлик ва исрофгарчиликларсиз ўтказишни ҳамма хоҳлайди. Аммо, бирор қонун ёки қарор билан тасдиқланмаса, 200 кишига тўй қилинаверади. 200 кишилик тўйларга кетадиган сарф-харажат 500-600 кишилик тўйларникига тенг бўлиб қолади. Тўй қиламан деб қарзга ботиб, эртаси куни куёв бола ёки унинг отасининг хорижга кетаётганлик ҳолатлари ҳам кам эмас.

Ҳатто, бунинг ортидан жиддий касалликлар орттириб олинаётган ҳолатлар ҳам мавжуд. Абдулла Авлонийнинг юз йил олдин ёзиб қолдирган "Ўзбек халқини тўй балосидан қутқаринг" деган сўзлари бугунги кунимиз учун ҳам айни ҳақиқатдир. Тўй қилиш, буни кўпчиликка маълум қилиш яхши, лекин бу оиланинг келажагига ёмон таъсир ўтказади.

В Алмалыке прошла первая свадьба во время карантина - фото - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Ўттиз кишилик тўйлар қандай ўтказилиши керак - Маҳалла вазирлиги жавоби

Шу тўйга аталган пулларга ёшларни уй-жой билан таъминлашга, оиласининг молиявий аҳволини яхшилашга, таълим олишига шароит яратиб берсак, қанчалик бахтиёр оилани тузган бўламиз. Қанчадан-қанча оилалар иқтисодий аҳволи туфайли ҳозир тўй қила олмаяпти. Менимча, 30 кишилик тўйни доимий қилиш вақти келди", дейилади петицияда.

Эслатиб ўтамиз, Республика махсус комиссиясининг қарорига кўра, 2020 йил 1 июндан бошлаб "яшил" ҳудудларда бир қатор фаолият турлари қаторида оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказишга рухсат берилди. Бунда тантана ва маросимлар фақатгина фуқароларнинг уй-жойи ва ҳовлисининг ўзида 30 кишидан кўп бўлмаган ҳолда ўтказилиши мажбурийлиги белгиланган эди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала