Россиянинг тажовузкордан ўч олиш кафолати: сув тубидан учириладиган "Скиф" ракеталари

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишФлаг России
Флаг России - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳарбий шарҳловчи Александр Хроленко, эҳтимолий тажовузга жавоб қайтариш зарурати туғилган тақдирда, РФнинг қуролларидан фойдаланиши ҳақида гапириб берди. Бундай ҳолатларга мамлакатнинг сув тубидан учириладиган "Скиф" ракеталари бор.

Россия ўз ҳудуди томон ҳар қандай ракета зарбаси содир бўлган тақдирда ядровий потенциалидан фойдаланади, чунки учиб турган жанговар каллачи таркибини билиб бўлмайди. Бу ҳақда яқинда "Красная Звезда" газетасида чоп этилган Қуролли кучлар Бош штабининг "Россия Федерациясининг ядровий тийиб туриш соҳасидаги давлат сиёсатининг асослари тўғрисида" мақоласида айтилган.

Подготовка к транспортировке ракетного экраноплана проекта 903 Лунь - Sputnik Ўзбекистон
“Каспий маҳлуқи”ни қайта тиклаш керакми ёки йўқ

Бундай вазиятда душманнинг мақсади Россияни йўқ қилиш деб тушунилиб, "жавоб ўта ҳалокатли" бўлади. Жавобнинг вариантларидан бири сув тубида жойлаштирилган “Скиф” қитъалараро баллистик ракеталарнинг (МБР) залпли зарбаси бўлиши мумкин, уларнинг сони, жойлаштирилиши нуқталари, зарб қуввати ва парвоз траекторияси фақат мутахассисларнинг тор доирасига маълум.

Назарий жиҳатдан душман жанговор қўриқлаш ҳудудида 955 лойиҳасининг "Борей" стратегик ракета сув ости кемаларини кузатиб, уларга ҳужум амалга ошириши мумкин, 150та индивидиал нишонга олувчи блоклари билан жиҳозланган гипертовуш “Ярс” мажмуаларига превентив зарбаларини бериши мумкин, зарба бериш чегараларига яқинлашаётган Россия стратегик ракета ташувчи-бомбардимончиларнинг маълум бир сонини уриб тушуриши мумкин.

Ва бу ҳолатда (агар омади ақл бовар қилмайдиганча чопса), Дунё океани тубидан жавоб зарби амалга оширилида. “Скиф”га қарши қуролсизлантирувчи (олдини олувчи) зарба бериш технологик жиҳатдан имконсиздир.

Россиянинг стратегик ядровий кучларининг кўринмас таркибий қисми бўлган сув тубида жойлашган “Скиф” баллистик ракеталари йиллар давомида денгиз тубида жанговар навбатчиликда туриб (кутиш ҳолатида), буйруқ билан қуруқлик ва денгиз нишонларига зарба беришга қодир.

Ракетанинг ахборот маконида маҳфийлиги билан ажралиб туради, бу эса “Рубин” Марказий конструкторлик бюроси ва Макеев номидаги Давлат ракета марказининг ишланмасининг юқори самарадорлигидан далолат беради.

Тахминларга кўра, "Скиф" - бу денгизда жойлаштирилган машҳур "Синева" МБРнинг ривожланиши бўлиб, у такомиллаштирилган парвоз хусусиятлари ва сўнгги сунъий интеллектга эга. “Скиф”нинг энг муҳим хусусиятларидан бири юқори жанговар чидамлилиги ва фойдаланишнинг нисбатан паст нархи.

Контейнердаги сир

Сув тубида жойлаштириладиган "Скиф" МБР сув ости кемаларининг узоқ масофага учадиган ракеталар туркумига тегишли бўлиб, денгиз тубида улкан босим ва тажовузкор муҳитдан ишончли ҳимоя қилувчи ҳамда денгиз флотининг қўмондонлик пункти билан алоқани таъминлайдиган учирувчи контейнерда жойлаштирилган.

Ракетани кўп йиллар давомида шўр сувнинг сизиб киришидан ҳимоя қила оладиган зич ёпилган ва зангламайдиган "ўрам"ини яратиш лойиҳанинг асосий техник муаммоси эди. Ва бугунги кунда денгиздаги “Скиф”ни топишдан кўра пичанда игнани топиш осонроқ.

Юқори яширинганлик ва ноёб жанговар чидамлиликка эҳтимолий душман торпедалари учун даҳлсиз бўлган, денгиз тубида катта чуқурликда МБРнинг ҳатто ядровий зарбани самарали равишда заифлаштирадиган учириш контейнерини ўрнатиш орқали эришиш мумкин. Махсус сув ости кемаси “Скиф” ракетасини жойлашув нуқтасига етказади. Жойлашув нуқтасини мавжуд ва истиқболли разведка воситалари билан кузатиб бўлмайди.

Жанговар вазиятда, контейнер келган сигналга асосан баластни дамлаб (сув ости кемаси каби) керакли чуқурликка кўтарилиб, ракетани ўз дастури бўйича нишонга учирилади. Агар “Синева” МБР масофаси 8000 км дан ортиқ бўлган бўлса, янада мукаммалроқ  “Скиф” ундан ҳам узоқроққа учади, деб тахмин қилиш мумкин.

Таъкидлаш жоиз, Россиянинг ички сув ҳудудларида жанговар навбатчилик, (1970 йилнинг) “Денгиз туби ҳақида шартнома”га зид эмас, унга мувофиқ қирғоққа туташган 12 миллик ҳудуддан ташқарига денгиз тубига ядро қуролини жойлаштириш тақиқланган.

Масалан, Арктика шельфида ва Тинч океанининг қирғоқбўйи сувларида сув тубида МБРларни ўрнатиш учун жуда кўп қулай жойлар мавжуд - улар эҳтимолий душман ҳудудидаги нишонларга имкон қадар яқин.

Пуск баллистической ракеты оперативно-тактического ракетного комплекса Искандер-М с полигона Капустин Яр в Астраханской области - Sputnik Ўзбекистон
Россия қуроли: “Искандер” нима учун матросларнинг йўл-йўл майкасини кийиб кўрмоқда

Ва бу "Россия таҳдиди" эмас, балки Ғарбнинг тажовузкор интилишларини, Шимолий денгиз йўли ва Россия Арктикасининг, Узоқ Шарқ ва Курил оролларининг  табиий бойликларига даъволарни тўхтатишга жиддий омил.

“Скиф” МБРнинг иқтисодий теккисликдаги афзалликлари шубҳасиз. Ракета ташувчи атом сув ости кемаларини ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланиш жуда қиммат, экипажни тайёрлаш ҳам қимматга тушади.

Сув тубида жойлаштирилган ракета фойдаланиш муддуатлари ва шу билан бирга ўзининг дастлабки жанговар салоҳиятини сақлаган ҳолда, учишга шайлиги ва аниқ зарба бериш қобилиятини сақлаб қолиши бўйича ҳар қандай сув ости кемаси афзаллироқдир. Бу Россиянинг коллектив Ғарб томонидан эълон қилинган янги қуроллар пойгасига жавобидир.

Скифнинг биринчи синови 2008 йилда амалга ошгани, завод синовлари 2013 йил ёзида Оқ денгизда бошлангани маълум, 2017 йилда эса Федерация Кенгашининг Мудофаа ва хавфсизлик бўйича қўмита раҳбари Виктор Бондарев, сув тубида жойлаштирилган МБР аллақачон Россия Қуролли кучлар арсенали таркибида эканлигини маълум қилган. Демак, янги ракета вақт синовидан ўтди ва бизнинг эътиборимизга лойиқдир.

Ҳом-хаёллар қурбонлари

Россия президенти Владимир Путин 2-чи июн куни “Ядровий тийиб туриш соҳасидаги давлат сиёсатининг асослари”ни тасдиқлади. Ҳужжатга кўра, эҳтимолий душман тажовуз учун қасос муқаррарлигини билиши керак. Нима бўлмасин, Россия ядровий қуролни фақат тўхтатиб турувчи восита сифатида кўради.

Эслатиб ўтаман, 1970-чи йилларда АҚШ ракеталарни денгиз тубига жойлаштириш ғоясидан воз кечди ва Европада ўрта масофага мўлжалланган ракеталарни жойлаштиришга киришди. АҚШ ядровий стратегиясининг ҳужжатларида учиб бориш вақти бўйича ютуққа эришиш ва Ғарбий Европада илғор жойлаштириш тизими ҳисобига ғалабага эришишнинг агрессив доктринаси пайдо бўлди.

Ракетный комплекс Искандер-М - Sputnik Ўзбекистон
НАТО янги ракетали "Искандер-М" тизими жойлаштирилишига жавоб бермоқчи

Вашингтон режаларига кўра 570 дан ортиқ қаттиқ ёқилғили Pershing-2 ракеталари СССРдаги нишонларга 1800 км (Москвагача - 8 дақиқа ичида) масофага сиғими 80 килотон бўлган ядро моноблокларини етказиб бериши керак эди.

Яъни, бугунги кунда ушбу тарих бошқа технологик даражада такрорланмоқда ва илғор жойлашув тизими (Forward Based System) бизнинг кўз ўнгимизда энди Германиядан Польшага кўчмоқда. АҚШнинг стратегик қуроллар соҳасидаги ҳаракатлари ядровий қуролдан фойдаланган ҳолда "глобал зарба" концепциясини амалга оширишга қаратилган.

АҚШ ва НАТО фаоллари Россиянинг иқтисодий ривожланиши ва халқаро таъсирининг ўсишини ҳарбий воситалар билан “тўхтатиб туришга” ҳаракат қилмоқдалар, чунки у коллектив Ғарбни гипертовуш ракеталар, ядро сув ости кемалари, 5-авлод қирувчи самолётлари, “Посейдон” туркумидаги учувчисиз сув ости кемалари ва бошқа ҳар қандай тажовузкорни мағлуб этишни кафолатлайдиган юқори технологияларни ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқаришда ортда қолдирди.

Ҳарбий маслаҳатчилар Американинг ақлдан озган сиёсатчиларига бирон бир маслаҳат беришдан қўрқаётган ақл бовар қилмайдиган ҳолат вужудга келмоқда, чунки улар доктрина ва воқелик ўртасидаги фарқни кўришмоқда.

Деярли йигирма йил давомида Пентагон ва унинг иттифоқчилари Афғонистонда унча қуролланмаган "Толибон"* террорчилик ташкилотини мағлуб этиш учун жуда қиммат ҳарбий операцияларни ўтказдилар.

Натижада АҚШ рақиб билан Америка армияси учун шармандали бўлган тинчлик шартномасини тузиб, кучсиз давлат - Афғонистон Ислом Республикасини ўз тақдирига ташлаб кетмоқда.

Афсуски, Вашингтонда тўғри хулосалар чиқарилмади-да ва ғайрат билан Россиянинг уйдирма таҳдидидан "Европани қутқариш"га қарор қилишди. Бироқ, "Скиф"лар ва РФ хавфсизлигининг бошқа кафолатлари хушёр турмоқда.

* Россия Федерацияси ва бошқа бир қатор мамлакатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти

Янгиликлар лентаси
0