Шавкат Мирзиёев инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд форуми иштирокчиларига табрик йўллади

© Пресс-службаШавкат Мирзиёев поздравил ветеранов с праздником
Шавкат Мирзиёев поздравил ветеранов с праздником - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2020 йилнинг 12-13 август кунлари ўтказиладиган Самарқанд веб-форумида ёшлар ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашнинг халқаро-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинади.

ТОШКЕНТ, 12 авг - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқандда ўтказилаётган ёшлар форуми иштирокчиларига табрик йўллаб, ўз мурожаатида ушбу форум глобал миқёсдаги бирдамлик, барқарор ривожланиш ва инсон ҳуқуқларини,  тинчлик ва тараққиётни таъминлаш йўлида навқирон авлод томонидан қўйилган муҳим амалий қадам ва қимматли ҳисса бўлади, деб умид билдирган.

Президент Узбекистана принял спецдокладчика Совета по правам человека ООН - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев БМТ махсус маърузачиси билан инсон ҳуқуқларини муҳокама қилди

Эслатиб ўтамиз, 12-13 август кунлари ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларига бағишлаб ўтказиладиган Самарқанд веб-форумида нуфузли халқаро экспертларнинг иштирок этиши режалаштирилган.

Жумладан форумда Ёшлар ишлари бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг вакили, Ислом ҳамкорлик ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссиясининг ижрочи директори, Парламентлараро иттифоқ ёшлар парламенти Форуми президенти, Россия Федерацияси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили, Европа Кенгашининг Ёшлар масалалари бўйича Маслаҳат кенгаши, Европада Хавсизлик ва Ҳамкорлик ташкилоти Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси, Ёшлар ҳуқуқлари бўйича Ибер-Америка конвенцияси экспертлар комиссияси вакиллари ва бошқа экспертлар веб-форумда маърузаларини тақдим қилишади. 

"Маълумки, келажакка интилиб яшайдиган ёш авлод сайёрамизда фаровон ҳаёт ва юксак тараққиёт барқарор бўлиши учун янги ғоялар ва ижодий руҳдаги саъй-ҳаракатларни амалга оширадиган беқиёс кучдир. БМТнинг Ёшлар стратегиясида таъкидланганидек, "ёшлар сиймосида энг қимматли ва ўта муҳим ресурслар мужассам топган бўлиб, унга ҳар қанча инвестиция киритса арзийди, чунки бу сармоялар бир неча баробар зиёда бўлиб қайтади". Мен ғоят муҳим ушбу фикрга тўлиқ қўшиламан", - деган ўз нутқида Ўзбекистон президенти.

Пресс-конференция представителей Human Rights Watch на тему: «Августовский конфликт на Южном Кавказе и права человека» - Sputnik Ўзбекистон
HRW: Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари борасида янги саҳифа очди

Бугунги кунда инсоният дуч келаётган кўплаб муаммолар – тинчлик ва хавфсизликка таҳдидлар, терроризм ва экстремизм, ирқчилик, иқлим ўзгаришлари, шунингдек, COVID-19 пандемияси – ўзаро келишилган глобал ҳамкорликни ва мавжуд муаммоларни ҳал этиш жараёнларига ёшларни фаол жалб қилишни талаб этмоқда.

Шу муносабат билан БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида Ўзбекистон томонидан илгари сурилган Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциянинг қабул қилиниши жаҳондаги икки миллиарддан ортиқ йигит ва қизларнинг ҳақ-ҳуқуқларини таъминлашда муҳим аҳамиятга эгадир.

У ёш авлодни маърифий руҳда тарбиялаш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, ўз салоҳиятини рўёбга чиқариши учун шарт-шароит яратишдек эзгу мақсадларга хизмат қилади. Ушбу ташаббус халқаро жамоатчилик томонидан кенг қўллаб-қувватланмоқда.

"Бугунги Форум иштирокчилари ҳам ана шу ташаббусни қўллаб-қувватлайдилар, ҳужжат лойиҳасини ўз амалий таклифлари билан бойитадилар, деб ишонаман. Бугун ўз ишини бошлаётган Самарқанд ёшлар форуми глобал миқёсдаги бирдамлик, барқарор ривожланиш ва инсон ҳуқуқларини,  тинчлик ва тараққиётни таъминлаш йўлида навқирон авлод томонидан қўйилган муҳим амалий қадам ва қимматли ҳисса бўлади, деб умид қиламан", - деган Мирзиёев ва барча иштирокчиларига фаолиятлари самарали бўлишини  тилаган.

Янгиликлар лентаси
0