Кимларга помидор ейиш мумкин эмас?

© Sputnik / Александр Кондратюк / Медиабанкка ўтишСобранный урожай помидоров
Собранный урожай помидоров - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Парҳезшунос-шифокор фикрига кўра, помидорни истеъмол қилиш ҳар доим ҳам инсон организмига фойда келтирмайди.

ТОШКЕНТ, 14 авг — Sputnik. Шифокор-парҳезшунос Наталья Круглова фикрига кўра, помидорни истеъмол қилиш ҳар доим ҳам организмга фойда келтирмайди.

Сырдарьинская область прославилась сортами дынь как Торпеда и Оби-навват - Sputnik Ўзбекистон
Кимларга қовун ейиш мумкин эмас?

Хусусан, Помидор гастрит ва ошқозон яраси касалликлари учун хавфлидир. Унинг таркибида жуда кўп миқдордаги органик кислоталар мавжуд.

“Касаллик зўрайиши тугаганидан сўнггина помидорни аста-секин рационга қўшиш мумкин. Бундан ташқари, ошқозон-ичак тракти касалликларида яхшиси хом шаклда сабзавотни истеъмол қилмаслик керак”, - деб тушунтиради Круглова.

Аллергия ҳолатида ҳам помидорни истеъмол қилишдан воз кечиш керак. Помидорнинг ўзи касалликнинг сабаби бўлмаслиги мумкин. Бироқ, аллергия жараёнини қўзғатадиган медиатор - гистоминнинг чиқарилишини келтириб чиқаради.

Парҳезшунос таъкидлашича, термик ишлов қилинган помидор фойдалироқ.

"Шу шаклда улар кўпроқ ликопин моддасини ўз ичига олади - бу антиоксидант бўлиб, у саратон касаллигидан ҳимоя қилади, шунингдек, юрак-қон томир касалликлари хавфини камайтиради. Помидорни қайнатиб пишириш ёки қисқа вақт ичида (тахминан ўн дақиқа) паст оловда димлаш мумкин. Аммо шуни ёдда тутиш керак: қайта ишлаш пайтида С витамини таркиби пасаяди, шунинг учун энг яхши вариант - ҳар иккала вариантни навбатма-навбат қўллаш", - дейди шифокор.

Бундан ташқари, шифокор дўконларда сотиб олинадиган помидор соусларини кўпам истеъмол қилмасликни маслаҳат берди. "Айниқса ошқозон касалликлари бўлган кишиларга тегишли. Кўп кетчупларга иштаҳани қўзғатадиган шакар, таъм кучайтиргичлар, аччиқ зираворлар қўшилган".

Помидор таркибида мувозанатли овқатланиш учун мос бўлган фойдали витаминлар, микро- ва макроэлементлар мавжуд. Кунига 150-200 грамм помидор истеъмол қилиш етарли бўлади. Парҳезшунос ҳар куни помидор истеъмол қилишни тавсия этмайди.

Янгиликлар лентаси
0