Жамият

Ортиқхўжаев бозорлар раҳбарларига муҳим топшириқлар берди

© REUTERS / StringerРынок Абу-Сахий в Ташкенте
Рынок Абу-Сахий в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Тана ҳарорати юқори бўлган ҳамда ниқобсиз келганларнинг бозорлар ва савдо муажмуаларига киришлари қатъиян таъқиқланади

ТОШКЕНТ, 14 авг - Sputnik. Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев пойтахтда фаолият юритаётган бозорлар раҳбарлари билан учрашиб, бозорлар фаолиятини қайта ишга тушириш бўйича муҳим топшириқлар берди.

Пост рядом с бывшей гостиницей Россия - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Ўзбекистонда карантин 15 августдан юмшатилади – тафсилотлар

12 август куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган видеоселектор йиғилишида коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазиятга эътибор қаратилиб, 15 августдан бошлаб шахсий ва жамоат транспорти ҳаракати, қатор фаолият турлари, бозор ва маданий-маърифий муассасалар ишини босқичма-босқич қайта тиклаш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинган эди.

Мазкур йиғилишдаги вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев пойтахт туманларининг ҳокимлари ҳамда бозорлар ва савдо мажмуалари раҳбарлари билан учрашди.

20 августдан Тошкентдаги буюм бозорлари яна ишга туширилади. Аммо ҳали коронавирус билан боғлиқ вазият барқарор бўлмаганлиги боис санитария-гигиена талабларига тўлиқ риоя қилиш ва Республика махсус комиссиясининг бу борадаги топшириқларини сўзсиз бажариш талаб этилади.

Автоматчик на посту ДПС в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Ўзбекистонда 15 августдан кейин қайси карантин чекловлари сақлаб қолинади

Жумладан, бозорлар ва савдо мажмуаларига кириш жойларида келувчиларнинг тана ҳарорати ўлчаниши, ҳамда уларнинг ўтиши учун дезинфекторлар ўрнатилиши шарт.

Тана ҳарорати юқори бўлган ҳамда ниқобсиз келганларнинг бозорлар ва савдо муажмуаларига киришлари қатъиян таъқиқланади.

Тошкент шаҳар ҳокими бозорлар раҳбарларига шу масалада атрофлича тушунтириш бериб, бундай ҳимоя чораларига қатъий амал қилиш аҳоли саломатлиги ва хавфсизлиги учун ниҳоятда муҳимлигини таъкидлаб ўтди.

Янгиликлар лентаси
0